UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  3 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  944 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  9 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 16-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 16-тур статистикаси

18 июнь куни биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди. Одатга кўра мазкур турда қайд этилган эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

18 июнь куни турнинг 5та ўйини бўлиб ўтди. Мазкур ортда қолган учрашувларда кўпроқ меҳмонларга омад кулиб боқди десак муболаға бўлмайди. Негаки “Қўқон-1912”, “Бунёдкор-2” ҳамда “Обод” жамоалари меҳмонда ўйнаганига қарамай ўз ҳисобига уч очкодан ёздириб қўйди.

Ўз майдонида “Локомотив-БФК”ни қабул қилган “банкирлар” йирик ҳисобда зафар қучди. Эътиборлиси ушбу 5та ўйинда бирорта ҳам дуранг қайд этилмади.

«НБУ-Осиё» – «Локомотив-БФК» – 4:0.
«Истиқлол»  – «Қўқон-1912»  – 2:3.
«Пахтакор-2»  – «УзДонгЖу»  – 3:2.
«Хотира-79» – «Бунёдкор-2» – 1:2.
«Косонсой» – «Обод» – 1:2.
“Оқ-тепа” – “Чуст-Пахтакор” баҳси 16 июльга қолдирилди.

ГОЛЛАР
* 20та гол
* 11та гол мезбонларга
* 9та гол меҳмонларга
* Биринчи бўлимда 5та гол
* Иккинчи бўлимда эса 15та гол
* Энг кўп голни “НБУ-Осиё” футболчилари киритган.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа “Локомотив-БФК” бўлди.
* Турнинг энг тезкор голи Леонид Кошелев ҳисобига ёзилди. 1-дақиқа!
* Турнинг энг сўнгги голига ҳам “НБУ-Осиё” вакили муаллифлик қилган. Тимур Айзатулов 90+1-дақиқада “Локомотив-БФК” дарвозасини ишғол этган.
* Сарвар Абдусатторов 16-турда автогол муаллифига айланган ягона футболчи бўлди.
* 1та дубл. “Бунёдкор-2” ҳужумчиси Сардор Азимов мазкур турда иккита гол урган футболчи бўлди.
* Ушбу турда ҳакамлар жами 3та пенальти белгилади. Ундан Сардор Азимов (“Бунёдкор-2”) аниқ фойдалана олган бўлса, Шаҳбоз Жумабоев (“УзДонгЖу”) билан Жалил Кимсанов (“Қўқон-1912) нуқтадан адашган.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Мазкур турда 26 нафар футболчи бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан “сийланди”.
* Мезбон жамоаларнинг 16та ўйинчиси, меҳмонлардан эса 10та футболчи сариқ билан огоҳлантирилган.
* 7та ўйинчи биринчи бўлимда огоҳлантирилган бўлса, иккинчи бўлимда 19 нафар ўйинчига сариқ карточка кўрсатилган. Бундан кўриниб турибдки учрашувларнинг иккинчи тайми асабий тарзда ўтган.
* “НБУ-Осиё” ва “Истиқлол” жамоалари ҳисобига 4тадан сариқ карточка ёзилди. Бу энг юқори кўрсаткич бўлди.
* Аксинча “Локомотив-БФК” билан “УзДонгЖу” жамоалари турнинг энг интизомли жамоалари бўлишди. Бу клубларнинг биттадан футболчиси огоҳлантирилган холос.
* 3та четлатиш. 16-турда ҳакамлар жами 3 нафар ўйинчига қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатишга қарор қилди.
* Қизил карточка олган футболчилар: Абдужамол Исроилов (“Пахтакор-2”), Шохруз Норхонов (“Истиқлол”), Темур Турсунов (“Локомотив-БФК”).

ТОМОШАБИНЛАР
Мухлислар ташрифи кимда қандай?
Орда қолган 16-турнинг 5та ўйинига жами 6201 нафар томошабин ташриф буюрган. Ҳар бир баҳсга ўртача 1240 тадан ишқибоз демакдир.

Водийдаги икки ўйинни ҳисобга олмасак, Тошкентдаги ўйинларга 150та ҳам мухлис кирмаган.

Энг ишқибоз ташриф буюрган ўйин “Хотира-79” – “Бунёдкор-2” бўлди. Уйчида кечган баҳсга 3071 нафар томошабин қадам ранжида қилган. Афсуски бу кўрсаткич энг юқориси сифатида қайд этилмоқда. Шундан ҳам билиб олса бўладики, биринчи лигага бўлган эътибор қай даражада эканлигини.  

«НБУ-Осиё» – «Локомотив-БФК» – 4:0. 103 томошабин.
«Истиқлол»  – «Қўқон-1912»  – 2:3. 122 томошабин.
«Пахтакор-2»  – «УзДонгЖу»  – 3:2. 128 томошабин.
«Хотира-79»  – «Бунёдкор-2»  – 1:2. 3071 томошабин.
«Косонсой» – «Обод» – 1:2. 2777 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очк

1

Оқ-тепа

14

10

1

3

21 - 13

8

31

2

Қўқон-1912

15

9

4

2

31 - 15

16

31

3

Хотира-79

16

9

3

4

22 - 14

8

30

4

Обод

16

9

1

6

23 - 21

2

28

5

НБУ-Осиё

16

7

3

6

28 - 21

7

24

6

Косонсой

16

7

1

8

29 - 29

0

22

7

УзДонгЖу

16

7

0

9

24 - 26

-2

21

8

Локомотив БФК

16

4

6

6

16 - 23

-7

18

9

Истиқлол

16

5

2

9

30 - 37

-7

17

10

Пахтакор-2

16

4

4

8

19 - 30

-11

16

11

Бунёдкор-2

16

3

6

7

17 - 24

-7

15

12

Чуст-Пахтакор

15

3

3

9

21 - 29

-8

12



ТЎПУРАРЛАР:

Отабек Ҳайдаров (“Қўқон-1912”) – 13та.
Абдулатиф Абдуқодиров (“НБУ-Осиё”) – 13та.
Исроил Турсунов (“Истиқлол”) – 13та.
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) – 10та.
Фарҳод Шокиров (“Чуст-Пахтакор”) – 9та.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
17-тур. 23 июнь (душанба)
“УзДонгЖу” – “Хотира-79”
“Қўқон-1912” – “Косонсой”
“НБУ-Осиё – Истиқлол”
“Оқ-тепа” – “Пахтакор-2”
24 июнь (сешанба)
“Локомотив-БФК” – “Бунёдкор-2”
“Чуст-Пахтакор” – “Обод”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика