UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  8 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  13 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  442 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Биринчи лига. Ўзини тиклаб бораётган “УзДонгЖу” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Ўзини тиклаб бораётган “УзДонгЖу” ҳақида

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг биринчи лигага оид статистикаларни беришни давом эттирамиз.
“Шарқ” минтақаси қатнашчиси бўлмиш “УзДонгЖу”нинг биринчи босқичдаги иштирокига тўхталиб ўтамиз.

Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси 2009 йили ёдингизда бўлса олий лигада иштирок этганди. Таркиби асосан ёшлардан ташкил топган жамоа элитадаги илк мавсумидаёқ яна ортга равона бўлганди. Шундан сўнг маълум муддат жамоа ҳаттоки биринчи лигада ҳам иштирок этмади. Жорий мавсум бошидан эса “бўёқчилар”нинг биринчи лигада иштирок этиши аниқ бўлди.

Жамоа бу сафар ҳам таркиб йиғишда ўз анъанасига содиқ қолган холда, асосан ёшлар иштирокида таркиб йиғди. Маҳаллий ёш мураббий Нозим Муллаохунов ўзи яхши билган шогирдларини жамоага жалб этиб, биринчи мавсумдаёқ ёшлар иштирокида курашчан жамоа шакллантирганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Жамоа сафида энг ёши катта ўйинчи дарвозабон Бекзод Турғунов бўлди. 1986 йилда туғилган посбонни барча ўйинларда иштирок этди дея олмаймиз. Танаффус вақтида Турғунов жамоани тарк этди. Андижон шаҳридаги “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати” қошида ташкил этилган “УзДонгЖу”нинг бугунги кундаги мақасади ушбу даргоҳдан етишиб чиқаётган иқтидорли йигитларнинг катта футболга қадам қўйишида кўприк вазифасини ўтаб беришдир.

Хуллас,”УзДонгЖу” биринчи босқичда ўтказилган 22та ўйиннинг 11тасида зафа қучган. Қолган 11та баҳсда эса рақибига имкониятни бой берган. Эътиборлиси “УзДонгЖу” дуранг қайд этмаган ягона жамоага айланди.
Жамоа сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, ўзини кўрсатишга эришган футболчи Шаҳбоз Жумабоев. Андижонликларнинг асосий фигураларидан бири бўлган Жумабоев кўпинча учрашув тақдирини бир ўзи ҳал этиб қўйган холатлар ҳам кузатилди.

22 ёшли футболчи келаси мавсум олий лиганинг бирор бир клубида кўриниш берса ажаб эмас.  

Футболчи

Гол

пен.

Шаҳбоз Жумабоев

11

(4)

Жасур Тожибоев

6

Озод Комилов

5

Феҳруз Салоҳитдинов

5

(1)

Хондамир Юлдашев

3

Улуғбек Усмонов

2

Асилбек Собиров

1

Бунёд Султонов

1


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

22

Голлар

34

Уйда

20 (58,82%)

Сафарда

14 (41,18%)

Ўтказиб юборилган голлар

37

Уйда

11 (29,73%)

Сафарда

26 (70,27%)

Ўртача урилган голлар

1,55

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,68

Уйдаги очколар

24/33 (72,73 %)

Сафардаги тўпланган очколар

9/33 (27,27 %)

Энг йирик ғалаба

3:0 – “Хотира-79”

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Бунёдкор-2”

Гол ўтказмаган ўйинлар

3 (13,64%)

Гол ура олмаган ўйинлар

3 (13,64%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

2

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/2

Огоҳлантириш (ўртача)

36 (1,64)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

2 (0,09) - 2/0

Мухлислар (жами/ўртача)

16689/759

 
Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика