Биринчи лига. "Нурафшон" - "Динамо" 1:6
13 авг 2016 13:29
Янгиликлар
Биринчи лига. "Нурафшон" - "Динамо" 1:6
Бутун ўйин давомида Илҳом Шарипов шогирдлари мезбонлардан ҳар томонлама устун эканликларини намойиш этишди. Баҳсни ҳужумкор бошлаган самарқандлик футболчилар ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасидаёқ баҳс тақдирини ҳал этиб қўйишди.
Ҳужумкорлик натижасида 2 ва 3-дақиқалардаёқ Виктор Клишини «дубл»га эришган бўлса, 8-дақиқада яна бир ҳужумчи Амиржон Сафаров ўз голи билан ҳисобни 0:3га етказиб, Самарқанддан етиб келган ўнлаб мухлисларга қувонч бағишлади. Орадан яна бир дақиқа ўтиб Евгений Кочнев ҳисобни қисқартиришга эришди, 1:3.
Тезкор голлар бухоролик футболчиларни саросимага тушириб қўйди. Бирин-кетин ҳужумлардан яна бири 21-дақиқада Виктор Клишиннинг учинчи голи билан якунланди ва у ўз «хет-трик»ини нишонлади, 1:4.
Биринчи бўлим якунида эса чап қанотда анча фаол бўлган Саиджамол Давлатжонов ҳисобни 1:5 кўринишига олиб келди.
Иккинчи бўлимда ўйин тақдири амалда ҳал бўлганлигини ҳар икки томон ҳам тушуниб тўп суришди. Шунга қарамай мухлислар ҳужумкор футбол гувоҳига айланишди. Натижада захирадан майдонга тушган Достон Ибрагимов 72-дақиқада «Нурафшон» жамоаси дарвозасига ўйиндаги 6-голни уриб, якуний натижани ўрнатди – 1:6.
Самарқанд жамоаси Олий Лига сари яна бир муҳим қадамни ташлаб, асосий рақибларидан бири устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. «Динамо» навбатдаги турни ҳам Бухоро вилоятида ўтказиб, 15 август куни «Fиждувон» клуби меҳмони бўлади.
Биринчи Лига.
19-тур. 12 август (жума)
«Нурафшон» – «Динамо» – 1:6
Вобкент, 257 томошабин.
Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус) – 8,2, Д. Сарсенов (Нукус) – 8,3, Б. Канназаров (Нукус) – 8,1, А. Буров - 9
Голлар: Е. Кочнев (9) – В. Клишин (2, 3, 21), А. Сафаров (8), С. Давлатжонов (42), Д. Ибрагимов (72).
«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (Миркомил Локаев, 61), Убайдулло Набиев, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов (Комил Шарофутдинов, 46), Саиджамол Давлатжонов, Жонибек Кўчимов (Достон Ибрагимов, 53), Амиржон Сафаров (Ислом Шарипов, 72), Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46).
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).
Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов («Динамо», 29).
Фикрлар