UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  1 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  2 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  6 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  5 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  7 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  2 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  8 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5

Биринчи лига. Кўпчиликни ҳайратлантирган “Зомин” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Кўпчиликни ҳайратлантирган “Зомин” ҳақида

Жиззах вилоятининг Зомин тумани жамоаси бу йил кўпчиликни ҳайратлантирмоқда.
Ўтган йили ҳаттоки иккинчи босқичга ҳам чиқа олмаган жамоа афтидан йўл қўйилган хатолардан керакли хулосаларни чиқариб олган кўринади. Спартак Муртазоев жамоасининг ҳозирча бирорта ҳам ўйинини кўрмадик. Лекин натижалар шуни кўрсатяптики, жамоа қисқа вақт ичида рақибларига жиддий ташвиш туғдира олмоқда. Бежизга “Зомин” биринчи босқичда “Ғарб” минтақасида 2-ўринни банд этмаган. Жамоа ўтказилган 22та ўйиндан 13тасини ўз фойдасига ҳал этиб, 4та баҳсда дуранг қайд этган. Қолган 5 учрашувда эса рақибига имкониятни бой берган. Жами 43 очко билан “Зомин” кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Жамоа таркибига назар ташлайдиган бўлсангиз, асосан ёшлар эканлигини кўриш мумкин. Айтганча бу жамоадан Сирожиддин Аллаев деган ўйинчи яқинда Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги олимпия терма жамоаси йиғинига таклиф этилди.

“Зомин” ортда қолган биринчи босқичда ўз ҳисобига 36та гол ёздириб қўйди. Шундан 30тасини жамоа ўзи урган бўлса, қолган 6та тўп техник ғалабалар натижасига кўра қўлга киритилган. Жамоа сафида энг кўп тўп киритган футболчи Достон Нуруллаев бўлди, 7та. Дарвоқе, ўтган йили ҳам “Зомин”да Достон исмли футболчи тўпурарлик маҳоратини намойиш этганди. Бироқ Достон Тошматов бу йил негадир кўриниш бермаяпти. Балки фамилиясини ўзгартирганмикин, ким билади дейсиз?

Чалғимаймиз, зоминликлар ўтказилган 22та ўйинда ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборган.  

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Достон Нуруллаев

7

Дониёр Исмоилов

6

(2)

Умид Эрназаров

4

(1)

Бекзод Рахимов

2

Шохрух Курбонов

2

Шукрулло Жоникулов

2

Умид Абдуллаев

2

(2)

Акмал Эргашев

1

Жалол Марипов

1

Нурбек Нуритдинов

1

Сирожиддин Аллаев

1

Элдор Каримов

1


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз. 

Ўйинлар

20

Голлар

30

Уйда

20 (66,67%)

Сафарда

10 (33,33%)

Ўтказиб юборилган голлар

14

Уйда

4 (28,57%)

Сафарда

10 (71,43%)

Ўртача урилган голлар

1,5

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

0,7

Уйдаги очколар

24/27 (88,89 %)

Сафардаги тўпланган очколар

15/33 (45,45 %)

Энг йирик ғалаба

4:0 – “Машъал-2”, “Шердор”

Энг йирик мағлубият

0:5 - Шуртан

Гол ўтказмаган ўйинлар

10 (50%)

Гол ура олмаган ўйинлар

6 (30%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

4

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

48 (2,4)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,15) - 1/2

Мухлислар (жами/ўртача)

46371/2319



Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика