UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  4 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  15 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  12 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Мухлислар борасида ким нечанчи ўринда? Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Мухлислар борасида ким нечанчи ўринда?

Биринчи лиганинг иккинчи босқичига оид статистик маълумотларни беришда давом этамиз. Қуйида ишқибозлар хусусида тўхталиб ўтамиз.

Дарвоқе, мухлислар томонидан биринчи лигадаги ўйинларга бўлган қизиқиш юқори деб бўлмайди. Мусобақа аслида ҳеч кимга керак эмасдек. Шунчаки барчаси расмиятчилик учун ўтказилгандек туюлмоқда. Бундай дейишимизнинг боиси биринчи лигадаги ўйинларга ишқибозларнинг ташрифи жуда ҳам пастлигидир. Қолаверса ПФЛ ходимларини ҳам водий ёки вохадаги ўйинларга бориб, бевосита ўйинни кузатгани ва ташкилотчилик жиҳатларига эътибор қаратганини кўрмаяпмиз. Мухлислар учун қулай шароитлар йўқ деярли. Баъзида қуёшга қарама-қарши бўлган трибунада ўтирган ишқибозларни кўриб, ачинасиз. Стадионда на табло на сухандон учун карнай. Бечора ўйинга бироз кечикиб келган томошабин ҳисобни бошқалардан билиб олади. Ўйин олдидан жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида чиқиб келиши керак эмасми аслида! Лекин бундай холатни кўрмай қўйдик биринчи лигада. Бу эса тобора одатий холга айланиб бормоқда. Танганинг иккинчи томонига ҳам қараш керак, сафар ўйинига аранг 11 нафар ўйинчи билан бориб келиб юрган жамоалардан бу каби профессионалликни талаб қилиш ҳам ярамайди. Биринчи лигада муаммолар ачиб ётибди. Гапираман десангиз гап кўп. Айрим клуб раҳбарларига бу ёқмаслиги мумкиндир. Лекин бутун мавсум мобайнида бу ҳақда чиқиш қилмай келдик. Натижа ўзгармаяпти. Ҳаммаси ўша-ўша.

Хуллас мавзудан чалғимасдан, ишқибозларнинг статистикаси билан таништирамиз. Энг кўп мухлис йиғиш бўйича “Зомин” бошқаларни ўзидан ортда қолдирди. Чиндан ҳам зоминликларнинг ҳар бир ўйинига ўртача 1000 зиёд томошабин ташриф буюрди.  

Кейинги ўринларни эса Фарғонанинг икки клуби эгаллади. Қувасойга катта футбол қайтиши у ердаги ишқибозларни ҳам беҳад қувонтириб юборгани шубҳасиздир. Буни жамоанинг уй ўйинларига кирган мухлислар сонидан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Ажабланарлиси жорий мавсум нисбатан барқарор ўйин намойиш этган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси бу борада рўйхатнинг энг пастидан ўрин олди. Жамоа уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ишқибозлар учун етарли шароитлар йўқ. Катта эхтимол билан келгуси йил шаҳардаги “Наврўз” стадиони қайтадан таъмирланади ва “бўёқчилар” рақибларини айнан мазкур аренада қабул қилади.  

Мухлислар ташрифи кимда қандай?

1. “Зомин” – 20066/(ўртача)1254
2. “Цементчи” – 19647/1228
3. “Ёзёвон-Л” – 17139/1224
4. “Косонсой” – 13528/902
5. “Хоразм” – 13114/820
6. “Орол” – 10460/747
7. “Ғиждувон” – 9564/598
8. “Оқ-тепа” – 6975/436
9. “Обод” – 6890/431
10. “Машъал-2” – 6738/421
11. “Насаф-2” – 5968/398
12. “НБУ-Осиё” – 5929/371
13. “Локомотив-БФК” – 5943/371
14. “Пахтакор-2” – 5620/351
15. “Хотира-79” – 5052/316
16. “УзДонгЖу” – 4853/303

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика