UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  6 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Энг кам тўп ўтказган “Оқ-тепа” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Энг кам тўп ўтказган “Оқ-тепа” ҳақида

Жорий мавсум 1-ўринни эгаллаган холда кучлилар сафига чиқишни мақсад қилган “Оқ-тепа” бинойидек пешқадамлик қилаётганди.

Аммо ҳаммаси 13-турдан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Орол” (0:0) ўйинидан кейин бошланди. Ильдар Сакаев бошқарувидаги жамоанинг ўз уйида қимматли очколарни йўқотиши унинг яқин таъқибчиси “Обод”га қўл келди. 15-турда ҳам “Оқ-тепа” ўз уйида “Машъал-2” билан нурсиз дурангга имзо чекди. Шу тариқа пешқадамлик ҳам бой берилди ва олий лига жамоасига қарши кечадиган плей-офф учрашувига қолиб кетилди. Айни дамда биринчи лига клублари таътилга чиққан бўлсада, “Оқ-тепа” футболчилари 25 ноябрь куни Олмалиқда ўтадиган ҳал қилувчи ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. 


 
Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.
 

Ўйинлар

16

Умумий голлар

38

Уйда

22 (57,89%)

Сафарда

16 (42,11%)

Ўтказиб юборилган голлар

13

Уйда

4 (30,77%)

Сафарда

9 (69,23%)

Урилган ўртача голлар

2,38

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

0,81

Уйдаги очколар

17/24 (70,83 %)

Сафардаги очколар

15/24 (62,5 %)

Энг йирик ғалаба

7:0 – “Ғиждувон”

Энг йирик мағлубият

0:2 – “Зомин”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

9 (56,25%)

Голсиз ўйинлар

4 (25%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

5

Йирик мағлубият

0

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

37 (2,31)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК     

1 (0,06) - 1/0

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

6975/436

 

“Оқ-тепа” футболчилари иккинчи босқич ўйинларида жами 38та тўп киритди. Ҳар бир баҳсга ўртача 2тадан гол демакдир. Жамоа сафида иккинчи босқичда нг кўп тўп киритган ўйинчи Темур Ҳакимов бўлди.
Шунингдек голлар хусусида гап борар экан “Оқ-тепа”нинг иккинчи босқичда бошқаларга нисбатан энг кам тўп ўтказганини ҳам айтиб ўтиш лозим. 



Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол    

Пен.   

Темур Ҳакимов

12

(1)

Абдул Азиз Юсупов

10


Ильдар Магдеев

5


Анвар Раҳимов

2


Берумий Абдунабиев

2


Маъруф Аҳмаджонов      

2


Шаҳзод Анваров

2


Собир Усмонхўжаев

2

(1)

Даврон Умиров

1


 

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика