

Мухлисларга яхши маълумки, “Обод” элитага тўғридан-тўғри чиқди. 2-ўринни “Оқ-тепа” эгаллади ва улар эндиликда олий лиганинг 15-ўриндаги клуби билан плей-офф баҳсида иштирок этади. Шунда бу жамоанинг келаси йил қайси лигада иштирок этиши маълум бўлади.
Биринчи лигада қуйи ўринларни банд этган “Локомотив-БФК” билан “Ғиждувон” лига билан хайрлашди.
Қуйида иккинчи босқичнинг якунлари рақамларда келтирилган.
Ўйинлар сони | 128 |
Умумий голлар | 461 |
Уйдаги голлар | 280 (60,74%) |
Сафардаги голлар | 181 (39,26%) |
Мезбонлар ғалабаси | 69 (53,91%) |
Дуранглар | 21 (16,41%) |
Меҳмондаги ғалабалар | 38 (29,69%) |
Ҳар бир баҳсга ўртача голлар сони | 3,6 |
3т ва ундан кўп гол урилган ўйинлар | 58 (45,31%) |
Голсиз ўйинлар | 7 (5,47%) |
Ишқибозларнинг умумий сони | 78743 |
Ҳар бир ўйинга ўртача мухлислар ташрифи | 630 |
Умумий пенальтилар | 54 |
Аниқ амалга оширилган пенальтилар | 39 |
Амалга оширилган пенальтилар фоизи | 72,22 % |
Автогол | 1 |
Сариқ карточкалар (ўртача) | 536 (4,19) |
Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2СК | 46 (0,36) - 23/23 |
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.



