UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  1 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  30 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

Биринчи лига, Ғарб минтақаси. Апрель ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов! Янгиликлар

Биринчи лига, Ғарб минтақаси. Апрель ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов!

Ўқувчиларимизга яхши маълумки, "СА" ўз одатига кўра бу йил ҳам биринчи лигага катта эътибор қаратган холда, ундаги ҳар бир воқеликни имкон қадар мухлислар эътиборига етказиб беришга интилмоқда.
Ортда қолган апрель ойини ушбу биринчи лига билан боғлаган холда сарҳисоб қиладиган бўлсак, унда Ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш лозим бўлади. Хўш, бу борада қайси номзодларни кўрсатиш мумкин?
Аввало мураббийларга эътибор қаратамиз.

Сайтимиз ижодкорлари билан маслаҳатлашган холда, апрель ойининг энг яхши мураббийи деб Мухтор Қурбоновни топдик. "Шўртан" устози бу йил жамоада илк бор бош мураббий сифатида ишлаётган бўлса-да, яхши таассурот қолдирмоқда дейиш мумкин. Тўғри, кимдир айтиши мумкин: ғузорликларда олий лигага чиқиш вазифаси бор. Таркиби ҳам нисбатан маҳоратли ўйинчиларга бой деб. Йўқ, гап унда эмас. Гап шундаки мураббий бу йил Ғузорда янгитдан жамоа шакллантирди. Тажриба ва ёшлар иштирокида таркиб тузилди. Қолаверса "Шўртан" нафақат апрель ойида балки ҳозирга қадар чемпионатда мағлубиятга учрамай келаётган ягона клуб бўлиб турибди. Жамоанинг биринчи турда "Ғиждувон" билан дуранг ўйнаганини ҳисобга олмаганда, қолган барча учрашувларда муваффақият қозонди. Ҳаммаси бўлиб, 16 очко тўплади. Ушбу фактлар Мухтор Қурбоновнинг ҳақиқатдан ҳам апрель ойида яхши ишлаганини исботлаб турибди.

2-ўринга "Хоразм" устози Мансур Давлетовни қўйдик. Сабаби урганчликлар ҳам ортда қолган ойда нисбатан ижобий натижа қайд этди дейиш мумкин. Бошқача айтганда апрель ойида ўтказилган 6та ўйиндан 4тасида ғалаба, 1та дуранг ва бир мағлубият! Умумий очколар сони 13тани ташкил этди. Бунда албатта бош мураббийнинг роли катта. Шу боис Давлетов апрель ойининг энг яхши мураббийлари қаторидан жой олди!

3-ўринга узоқ ўйланишлардан сўнг Неъматулла Қутибоевни муносиб кўрдик. Чунки унинг бошқарувидаги "Орол" бу йил ўз мухлисларини қувонтирмоқда. Ортда қолган апрель ойида нукусликлар мақтаса арзигулик натижаларга эришди. 6та ўйиндан 4тасида ғалаба қозониб, икки учрашувда имкониятни бой берган "Орол" футболчилари жами 12 очко тўплаган холда, 6-турдан кейин турнир жадвалида 3-ўринга ўрнашиб олди. Бунда табиийки жамоа устози Қутибоевни ҳиссаси каттадир. Бу йил ҳам асосан маҳаллий ёшлар иштирокида жамоа тузган Неъматулла Қутибоев шунга қарамай жорий мавсум ўзини кўрсатмоқда. 

Биринчи лига, Ғарб минтақаси
“Апрель ойининг энг яхши мураббийи”
1. Мухтор Қурбонов (“Шўртан”)
2. Мансур Давлетов (“Хоразм”)
3. Неъматулла Қутибоев (“Орол”)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика