Биринчи лига, “Ғарб” минтақаси. 17-тур статистикаси
26 июн 2014 13:36
Янгиликлар
Биринчи лига, “Ғарб” минтақаси. 17-тур статистикаси
Биринчи лиганинг “ғарб” минтақасидаги 17-тур ўйинлари 22-23 июнь кунлари бўлиб ўтди.
Самарқанднинг “Регистон” жамоаси мусобақадан четлатилганидан сўнг, ушбу минтақада 5тадан ўйин бўлиб ўтмоқда. Қуйида мазкур тур статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
УЧРАШУВЛАР
«Шўртан» – «Аланга» – 8:0.
«Ғиждувон» – «Орол» – 0:3.
«Машъал-2» – «Хоразм» – 0:0.
«Ғаллакор-Автомобилчи» – «Зомин» – 0:1.
«Шердор» – «Гулистон» – 3:1.
Ортда қолган турдаги ўйинларга тўхталадиган бўлсак, пешқадам “Шўртан” 100 фоизлик натижа билан олий лига сари дадил одимламоқда. Мухтор Қурбонов жамоаси биринчи лигада ҳақиқатдан ҳам кучли эканлигини турдан-турга исботлаб келмоқда. Ғузорликлар ушбу турда “Аланга”ни қабул қилиб йирик ҳисобда тор-мор этди. 8:0 ҳисобида ғалаба қозониш “Шўртан” учун одатий хол бўлиб бораётгани лигада иштирок этаётган жамоаларнинг ҳаддан зиёд қаршилик кўрсата олмаётганини англатади.
Турнир жадвалида пешқадам ортидан таъқиб этиб келаётган “Хоразм” бу сафар қимматли икки очко йўқотди. “Машъал-2” жамоаси ҳам ўз майдонида ўйнаётганини ҳис этган холда, урганчликларга жиддий қаршилик кўрсатди ва якунда томонларга дурангга имзо чекди.
Нукуснинг “Орол” жамоаси мазкур турда мухлисларини қувонтирди. Сафарда “Ғиждувон” билан куч синашган Неъматулла Қутибоев жамоаси меҳмондан муҳим ғалаба билан қайтди.
“Хоразм” ва “Орол”дан кейинги ўринда уларни ортидан қувишда давом этаётган “Зомин” ҳам бу турда ўзи учун керакли натижа қайд этди. Жиззах дербисида Спартак Муртазоев жамоаси сафарда “Ғаллакор-Автомобильчи”ни мағлуб эта олди ва ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйишга эришди.
Ўз майдонида “Гулистон”ни қабул қилган “Шердор” иродали ғалабага эришди. Гарчи учрашувда гулистонликлар биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришган бўлса-да, якунда улар ҳаттоки дурангни ҳам ушлаб қола билмади. Ачинарлиси ўтган йили олий лигада етакчиларга жиддий қаршилик кўрсата олган “Гулистон” бугунги кунда биринчи лигада ҳаттоки кучли саккизталикка ҳам кира олмаяпти.
ГОЛЛАР
* 17-турда бўлиб ўтган 5та ўйинда киритилган умумий голлар сони 16тани ташкил этди.
* Шундан 11тасини мезбон жамоалар киритган бўлса меҳмонлар ҳисобига эса 5та гол ёзилган.
* Эътиборлиси киритилган 16та голнинг ярмини яъни, 8тасини “Шўртан” киритган!
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 9та гол кузатилди.
* Иккинчи таймда эса яна 7та гол қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 2-дақиқада киритилган бўлиб, унга Александр Востриков муаллифлик қилган.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голини ҳам айнан “Шўртан” футболчиси урган. Умар Эшмуродов 76-дақиқада “Аланга” дарвозасига сўнгги голни киритган.
* 4та ДУБЛ. Бир ўйинда иккитадан гол урган футболчилар 4тани ташкил этди.
Александр Востриков (“Шўртан”)
Виктор Клишин (“Шўртан”)
Турғун Қобилов (“Шердор”)
Шукурулла Қутибоев (“Орол”)
* Ушбу турда ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа “Аланга” бўлди. 8та!
*
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ўтказилган 5та учрашувда ҳакамлар жами 19 нафар ўйинчини сариқ карточка билан “сийлади”. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3,8тадан сариқ демакдир.
* Мезбон жамоалардан 10та футболчига сариқ карточка кўрсатилган.
* Меҳмонлардан эса 9таси огоҳлантирилган.
* Ўйинларнинг биринчи бўлимида 7та ўйинчи сариқ карточка ишлаб олди.
* Иккинчи бўлимда эса бу борада кўрсаткич деярли икки баробар ошди. 12та сариқ!
* Турнинг намунали жамоалари “Орол” билан “Хоразм” бўлди. Эътиборлиси ушбу турда бу жамоалардан бирорта ҳам сариқ карточка олган футболчи кузатилмади. Бу борада улар бошқаларга намуна кўрсатди.
* Аксинча 17-турда энг кўп карточка олган жамоа “Зомин” бўлди. 3та сариқ 1та қизил карточка!
* “Ғаллакор-Автомобильчи” ва “Гулистон” футболчилари ҳам 3тадан сариқ карточка олган.
* Ушбу турда энг кўп карточкалар ишланган ўйин “Ғаллакор-Автомобильчи” – “Зомин” бўлди. Бош ҳакам Мурод Муҳамедов 6 ўйинчини сариқ билан “сийлаб”, 1та футболчини муддатидан олдин қизил карточка бериб четлатишга қарор қилди.
* “Машъал-2” – “Хоразм” (0:0) баҳсида эса Зокир Қодиров атига битта ўйинчини сариқ карточка билан огоҳлантирди холос.
ТОМОШАБИНЛАР
“Ғарб” минтақасида мухлислар ташрифи нисбатан яхши деса бўлади. Хусусан 17-турда ўйинларни кўриш учун стадионга 7176та ишқибоз қадам ранжида қилган.
Ҳар бир баҳсга ўртача 1435тадан томошабин демакдир. Аслида бу ҳам кам. Лекин наилож.
“Шўртан”нинг йирик ғалабалари мухлисларни стадионга қайтармоқда. 17-турда энг кўп томошабин ҳам айнан ғузорликларнинг уй баҳсига кирган.
Аксинча энг кам ишқибоз кирган ўйин Самарқандда кузатилди. “Шердор” – “Гулистон” учрашувини стадионда атига 75 нафар мухлис кузатгани, ўйин қайдномасида ёзиб кўрсатилган.
Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Шўртан» – «Аланга» – 8:0. 3853 томошабин.
«Ғиждувон» – «Орол» – 0:3. 1501 томошабин.
«Машъал-2» – «Хоразм» – 0:0. 182 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобилчи» – «Зомин» – 0:1. 1565 томошабин.
«Шердор» – «Гулистон» – 3:1. 75 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
ТЎПУРАРЛАР:
Виктор Клишин (“Шўртан”) – 23та.
Александр Востриков (“Шўртан”) – 10та.
Солижон Хайруллаев (“Ғаллакор-Автомбильчи”) – 10та.
Наврўзбек Хаипов (“Орол”) – 9та.
Низом Норов (“Хоразм”) – 8та.
Турғун Қобилов (“Шердор”) – 8та.
18-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
25 июнь (чоршанба)
“Регистон” – “Аланга” -/+
“Шўртан” – “Спартак” 4:1
26 июнь (пайшанба)
“Машъал-2” – “Орол”
“Ғиждувон” – “Хоразм”
“Шердор” – “Зомин”
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Гулистон”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

№ |
Жамоа |
Ў |
Ю |
Д |
М |
УГ - ЎГ |
Т-Н |
Очк |
1 |
Шўртан |
18 |
17 |
1 |
0 |
69 - 6 |
63 |
52 |
2 |
Хоразм |
17 |
10 |
3 |
4 |
29 - 19 |
10 |
33 |
3 |
Орол |
17 |
10 |
1 |
6 |
25 - 17 |
8 |
31 |
4 |
Зомин |
17 |
9 |
3 |
5 |
16 - 12 |
4 |
30 |
5 |
Машъал-2 |
17 |
8 |
3 |
6 |
22 - 22 |
0 |
27 |
6 |
Шердор |
17 |
7 |
4 |
6 |
18 - 22 |
-4 |
25 |
7 |
Ғаллакор Автомобилчи |
17 |
6 |
2 |
9 |
26 - 32 |
-6 |
20 |
8 |
Аланга |
18 |
5 |
4 |
9 |
26 - 37 |
-11 |
19 |
9 |
Спартак |
18 |
6 |
0 |
10 |
24 - 36 |
-12 |
18 |
10 |
Гулистон |
17 |
4 |
3 |
10 |
16 - 28 |
-12 |
15 |
11 |
Ғиждувон |
17 |
3 |
3 |
11 |
18 - 36 |
-18 |
12 |
12 |
Регистон |
18 |
2 |
3 |
13 |
10 - 32 |
-22 |

Фикрлар