UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  24 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай? Янгиликлар

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичи доирасидаги иккита ўйин бўлиб ўтади.

16:30. “Оқ-тепа” – “Зомин”

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш кўпчилик томонидан юқори баҳоланмоқда. Шу боис турнинг марказий ўйини дейиш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам Тошкентда ўтадиган баҳсни кескин курашлар остида ўтишини таҳмин қилиш мумкин. Негаки, “Оқ-тепа” ўз уйида ғалаба учун чиқса, “Зомин” ҳам қараб турмайди ва сафардан имкон қадар очко билан қайтишга уриниши табиий дея умид қиламиз. Ўтган йили ушбу жамоаларнинг пойтахтда ўтган баҳсида 4:3 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонганди. Зоминликлар бу йил ҳам чакки эмас. Дилмурод Қодиров бошчилигидаги жамоа ўтган турда йўқотилган очколарни бу сафар қайтаришга уриниши турган гап. Лекин “Оқ-тепа”га очко ниҳоятда зарур. Агарда улар бугун ҳам муваффақият қозона олмаса, элитага чиқиш имкониятини сезиларли равишда пастлаб кетиши аниқ. 

Имкониятлар: 55х45

16:30. “Пахтакор-2” – “Хоразм”

“Пахтакор-2” ҳам гарчи таркиби ёшлардан ташкил топган бўлсада, ўз майдонида осонликча таслим бўлмайди. Ўтган йили “шерлар” урганчликларни қабул қилиб 3:1 ҳисобида таслим эта олганди. Лекин бу йил “Хоразм” бироз кучайганини инобатга олсак, жамоа бугун жиддий курашади. Айтиш лозимки, олдинги турларнинг бирида Вали Султонов бошқарувидаги жамоа “Оқ-тепа”ни ўз майдонида мағлуб эта олганди. Кўрамиз, “Хоразм”нинг Тошкентга уюштираётган бу сафари қандай чиқаркин?

Имкониятлар: 50х50


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика