UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Роналдунинг голи Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди  42 01:15"Милан" Рейндерс трансферидан кутилган маблағни ишлаб ололмайди  0 00:50Невилл МЮга қандай футболчилар кераклигини айтди  0 00:17"ESPN" айни пайтдаги энг кучли марказий ҳужумчилар рейтингини тузди  3 23:36Ўзбекистон олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  81 23:10"Ал Ҳилол" Инзагига қанча бонус тўлаши маълум бўлди  0 22:50Месси Чилига қарши ўйинда асосий таркибда ўйнайдими? Скалони жавоб берди  4 22:27Конате: "Мбаппе ақлбовар қилмас мавсумни ўтказди"  20 21:58"Ман Сити" Шеркига альтернатив топиб қўйди  0 21:41Ўзбекистон терма жамоасининг қувноқ кайфиятда ўтган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:15Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши баҳс олиб боради. Французлар таркибини ўрганамиз  13 20:53"36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз улар учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз". Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокидаги матбуот анжумани  32 20:34ЎзПФЛ "Бухоро" - "Андижон" ва "Хоразм" - "Динамо" учрашувлари қаерда бўлишини маълум қилди  3 20:05Сунъий интеллект: "Ўзбекистон эртага мундиал йўлланмасини қўлга киритади, Сергеев ва Файзуллаев гол уради"  24 19:44БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу эртанги учрашув олдидан нималар деди? (матбуот анжумани)  21

Биринчи лига. Барча жамоаларни мағлуб эта олган ягона жамоа “Цементчи” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Барча жамоаларни мағлуб эта олган ягона жамоа “Цементчи” ҳақида

Ўтган мавсумда мусобақани 4-ўрин билан якунлаган “Цементчи” ушбу мавсумда мусобақани 3-ўрин билан якунлади.

“Цементчи” мавсум бошида рахбарият томонидан қўйилган вазифани бажариш билан бирга, бу йил бир қатор ўзига хос натижаларни хам қайт эта олди.

**“Цементчи” ушбу мавсумда ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказган жамоа бўлди.

Ўтказиб юборилган голлари сони – 19 та.  
Таққослаш учун ; Норин 29 та, Уздонгжу 58 та, Орол 85 та, Ғиждувон 98 та

**“Цементчи” ушбу мавсумда мусобақа иштирокчилари бўлган барча жамоаларни мағлубиятга учрата олган ягона жамоага айланди.

**Мусобақа иштирокчилари бўлган 16 жамоадан 12 таси “Цементчи”ни мағлубиятга учрата олмадилар;
 Булар – Динамо, НБУ Осиё, Нурафшон, Хоразм, Орол, Ёзёвон лочинлари, Зомин, Локоматив БФК, Хотира-79, Ғиждувон, Косонсой, Пахтакор-2 жамоалари.

** ушбу мавсумда “Цементчи” дарвозасига бирорта хам гол кирита олмаган жамоалар сони 5 та. Булар;  Динамо, НБУ Осиё, Нурафшон, Хотира-79 ва Косонсой жамоаларидир.


**Жамоа бу йилги Биринчи лига мусобақасида қайд этган натижалари қуйидагича:

Ўйинлар  сони - 32 та
Ғалаба  - 23 та  ( 73 % )
Мағлубият -  4та  ( 15% )
Дурранг  - 5 та  ( 12% )
 Умумий голлар  69 та
Уйда  49 та  (71%)
Сафарда 20 та  (29 %)
Ўтказиб юборлган голлар сони 19 та
Уйда 5 та  (26 %)
Сафарда  14 та (74 %)
 Урилган ўртача голлар: хар бир ўйинда ўртача 2,1 тадан гол
Ўтказиб юборилган гол хар 2 та учрашувда 1 тадан гол демакдир
Уйдаги очколар; 16 та учрашувда 48/45 очко. Яъни 100 % дан 93 % фойдаланилган
Сафардаги очко 16 та учрашувда 48/29 очко. Яъни 100 % дан 60 % фойдаланилган
Энг йирик ғалабаси 7:0 - “Орол”
Энг йирик мағлубияти 5:1 – “Насаф-2”
Гол ўтказиб юборган ўйинлари 13 та (40 %)
Голсиз ўйинлар 3 та  (9 %)
Иродали ғалабалар 4 та
Иродали дуранг 0 та
Иродасиз мағлубият 2 та
Иродасиз дурранг 1 та
Йирик ғалаба 9 та
Йирик мағлубият 1 та
Автогол 1 та

“Цементчи” бу йил 32 та учрашувда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 69 та тўп кирита олди. Жамоа таркибида ярим химоячилар Рахматилло Мелибоев, Элёр Мамасолиев  ва иккинчи даврадан жамоага келиб қўшилган Даврон Исоқовлар тўпурарлик махоратини намоиш этдилар.
Мавсум давомида киритилган барча 69 та гол муаллифлари қуйдагилар;

1.Р.Мелибоев – 16 та
2.Д.Исоқов – 11 та
3.Э.Мамасолиев – 11 та
4.Н.Таласбоев – 6 та
5.С.Сотволдиев – 5 та
6.Ж.Қобулов – 3 та
7.О.Ахмаджонов – 3 та
8.Ф.Жуманқўзиев – 3 та
9.А.Жўраев – 2 та
10.А.Маткаримов – 2 та
11.Д.Маматов – 2 та
12.С.Суюнов – 2 та
13.М.Фозилов – 1 та
14.А.Абдуллаев – 1 та
15.А.Қурбонов - 1 та

“Цементчи” таркибида ушбу мавсумда энг кўп майдонга тушган футболчи Рахматилло Мелибоев бўлди.

Ўтказилган учрашувлари сони:
Р.Мелибоев – 30 та
О.Махмудов – 28 та
Д.Маматов – 27 та
Ж. Якубов – 26 та
Э.Мамасолиев – 26 та

Жамоа қайта ташкил этилгандан буён  таркибда энг кўп майдонга тушган, жамоанинг энг содиқ футболчилари Жамшид Қобулов ва жамоа сардори Абдухолиқ Қурбоновлардир.

Ушбу мувсумда “Цементчи” дарвозасини  қўриқлаган дарвозабонларнинг натижалари қуйидагича:

Элдор Исабоев;
Майдонга тушган учрашувлари сони - 14 та
Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган учрашувлари сони - 6 та ( 42%)
Ўтказиб юборилган голлари сони  - 12 та (85%)

Дилмурод Мамаюсупов;
Майдонга тушган учрашувлари сони - 10 та
Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган учрашувлари сони - 5 та (50%)
Ўтказиб юборилган голлари сони  - 5 та (50%)

Илхом Джуманов;
Майдонга тушган учрашувлари сони - 8 та
Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган учрашувлари сони - 5 та (62%)
Ўтказиб юборилган голлари сони  - 2 та (25%)

 “Цементчи” матбуот котиби
Зухриддин Абдуллажонов таёрлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика