UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  1 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  2 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  5 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  8 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  10 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  18 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  12 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  164 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0

Биринчи лига. 7-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 7-тур статистикаси

13-14-15 сентябрь кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра ортда қолган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

САФАРДА ҒАЛАБА ҚОЗОНГАН “НАСАФ-2” БЎЛДИ ЁКИ МЕЗБОНЛАРГА АТАЛГАН ТУР
Ортда қолган турни ҳеч иккиланмай мезбонлар учун аталган деб айтиш мумкин. Боиси мазкур турдаги 8та ўйинда 6тасида мезбон жамоалар муваффақият қозонган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, яна бир баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келган. Эътиборлиси ушбу турда “Насаф-2” жамоасигина сафардан уч очко билан қайтган клуб бўлди.

Турнир пешқадами бўлиб турган “Обод” пойтахт дербисида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Аниқроғи “НБУ-Осиё” иродасини намойиш этган холда, ўз уйида муҳим ғалабага эришди.

Пешқадам ортидан таъқиб этиб бораётган Тошкентнинг яна бир клуби “Оқ-тепа” эса бу сафар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.  
“УзДонгЖу” эса кетма-кет ўз уйида иккинчи маротаба дурангга имзо чекди. “Машъал-2” билан баҳсда ҳисоб очилмади.
Вали Султонов бошқарувидаги “Хоразм” Тошкентга сафар уюштириб, “Пахтакор-2”га имкониятни бой берди.
Турнинг қолган ўйинларида айтарли сенсацион натижа қайд этилмади.



«НБУ-Осиё» – «Обод» – 5:2.
«Пахтакор-2» – «Хоразм» – 2:1.
«Оқ-тепа» – «Зомин» – 6:1.
«УзДонгЖу» – «Машъал-2» – 0:0.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Ғиждувон» – 2:1.
«Цементчи» – «Орол» – 6:1.
«Хотира-79» – «Насаф-2» – 2:3.
«Косонсой» – «Локомотив-БФК» – 2:1.

ГОЛЛАР
* Турнинг 8та ўйинида жами 35та гол қайд этилди.  
* Ҳар бир баҳсга ўртача 4,375дан гол демакдир.  
* Мезбон жамоалар ҳисобига 25та гол ёзилди.
* Қолган 10та тўпни эса меҳмонлар киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида урилган голлар сони 17тани ташкил этди.  
* Қолган 18та тўп эса иккинчи таймда киритилди.
* Турнинг энг тезкор голи 6-дақиқада содир бўлди. “НБУ-Осиё” – “Обод” баҳсида меҳмонлар ҳужумчиси Алишер Азизов ўз ҳисобига дастлабки голни ёздириб қўйишга эришди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 90+5-дақиқада юз берди. “Хоразм” ҳимоячиси Шаҳзод Маннонов ўйиннинг сўнгги сониялари ўтиб бораётганида “Пахтакор-2” дарвозасига тўп киритди.
* Эътиборлиси Азизов ва Манноновнинг жамоалари ушбу турда мағлубиятга учради.
*Дубль! Алишер Азизов (“Обод”), Олим Навкаров (“НБУ-Осиё”), Нодирхон Камолов ва Элёр Акбаров (“Цементчи”) ушбу турда иккитадан гол урган футболчилар бўлди.
* Покер! “Оқ-тепа” – “Зомин” учрашуви Темур Ҳакимовнинг бенефисига айланиб кетти. Иқтидорли ҳужумчи шу куни рақиб посбонини 4 маротаба ранжитди.  
* Пенальти! Ушбу турдаги ўйинларда ҳакамлар жами 6та пенальти белгилади. Эътиборлиси уларнинг бариси аниқ амалга оширилди.
* Эътиборлиси ушбу турда “Обод” дарвозасига 2та пенальти белгиланди.
* Олим Накаров, Музаффар Умурзоқов (“НБУ-Осиё”), Достон Тошматов (“Зомин”), Бекзод Махпралиев (“Ёзёвон-Лочинлари”), Мансур Отақулов (“Ғиждувон”) ҳамда Нодирхон Камолов (“Цементчи”) 7-турда пенальти тепган ўйинчилар бўлди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 42та сариқ картчока қайд этилди!
* Ҳар бир баҳсга ўртача 5 тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг 24 нафар футболчиси сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
* Қолган 18та сариқ карточка эса меҳмон жамоа ўйинчилари томон кўрсатилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 17 нафар ўйинчи сариқ карточка билан “сийланган”.
* Иккинчи бўлимда эса бу борада кўрсаткичлар нисбатан ортди ва яна 25та футболчи огоҳлантирилди.
* “НБУ-Осиё” – “Обод” ва “Цементчи” – “Орол” баҳси қолганларга нисбатан кескин ва қўполликларга бой тарзда ўтди. Боиси мазкур ўйинларни бошқариб борган реферилар шу куни мезбонлардан 4та меҳмонлардан эса 3 нафар футболчини сариқ карточка билан жазолади.
* “Пахтакор-2”, “Машъал-2” ва “Насаф-2” жамоаларининг футболчилари 1тадан сариқ карточка олиб, бу борада қолганларга нисбатан намуна бўлди.
* Эътиборлиси 7-турда бирорта ҳам футболчига қизил карточка кўрсатилмади.



ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Энг юқори баллни Бахтиёр Юльчараев олди. “Косонсой” – “Локомотив-БФК” ўйинини бошқариб борган гулистонлик ҳакамга учрашув назоратчиси Султон Зайлобидинов 8,5 балл қўйди.
* Бу борада аксинча кўрсаткич эса Жасур Мухторовга тегишли бўлди. Наманганда кечган “Хотира-79” – “Насаф-2” баҳсини бошқарган тошкентлик реферини ишларини назоратчи Ислом Раҳимов 7,9 баллга муносиб кўрди.
   
«НБУ-Осиё» – «Обод» – 5:2.
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент) – 8,2, Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,1, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,3, А. Пўлатов - 8
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

«Пахтакор-2» – «Хоразм» – 2:1.
Ҳакамлар: О. Тўйчибоев (Тошкент) – 8,4, К. Абдураимов (Жиззах) – 8,0, У. Бобомуродов (Навоий) – 8,0, С. Еремеев  - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

«Оқ-тепа» – «Зомин» – 6:1.
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент) – 8,2, Э. Турсунов (Наманган) – 7,8, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 8,3, Д. Сайлалов - 9
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

«УзДонгЖу» – «Машъал-2» – 0:0.
Ҳакамлар: А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,2, Ш. Миржалолов (Тошкент) – 8,6, З. Эркинов (Тошкент) – 8,8, А. Маражабов - 9
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
 
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Ғиждувон» – 2:1.
Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент) – 8,2, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 8,2, Т. Суюнов (Гулистон) – 8,2, Ш. Аъзамов - 8
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

«Цементчи» – «Орол» – 6:1.
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон) – 8,0, И. Абдулақов (Тошкент вилояти) – 8,4, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,4, Д. Қосимов - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
 
«Хотира-79» – «Насаф-2» – 2:3.
Ҳакамлар: Ж. Мухторов (Тошкент) – 7,9, С. Еремеев (Тошкент) – 8,4, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,4, А. Жабборов - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
 
«Косонсой» – «Локомотив-БФК» – 2:1.
Ҳакамлар: Б. Юльчараев (Гулистон) – 8,5, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 9,0, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 9,0, Р. Ғофуров - 9
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).



МУХЛИСЛАР

* 7-турнинг 8та ўйинига жами 5910та мухлис кирган.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 738тадан томошабин тўғри келмоқда.
* Энг кам ишқибоз яна Тошкентдаги учрашувда қайд этилди. “Пахтакор-2” – “Хоразм” ўйинини кўриш учун стадионга атига 45 нафар томошабин қадам ранжида қилгани, учрашув қайдномасига ёзиб ўтилган.
* Бу борада энг юқори кўрсаткич эса Ёзёвонда қайд этилди. 2123 та мухлис.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Пахтакор-2» – «Хоразм» – 2:1. 45 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Зомин» – 6:1. 96 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Машъал-2» – 0:0. 152 томошабин.
«Хотира-79» – «Насаф-2» – 2:3. 253 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Обод» – 5:2. 284 томошабин.
«Косонсой» – «Локомотив-БФК» – 2:1. 1335 томошабин.
«Цементчи» – «Орол» – 6:1. 1622 томошабин.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Ғиждувон» – 2:1. 2123 томошабин.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ



ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
8-тур. 20 сентябрь (якшанба)
“Машъал-2” – “Пахтакор-2”
“Ғиждувон” – “УзДонгЖу”
“Орол” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Насаф-2” – “Цементчи”
“Зомин” – “Косонсой”
“Хоразм” – “НБУ-Осиё”
21 сентябрь (душанба)
“Локомотив-БФК” – “Хотира-79”
“Обод” – “Оқ-тепа”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика