Биринчи лига. 4-тур ўйинлари якунланди
25 авг 2013 21:24
Янгиликлар


Биринчи лига. 4-тур ўйинлари якунланди
Кеча ушбу лигада ҳам 4-турнинг айрим ўйинлари бўлиб ўтганди. Аниқроғи, шанба куни тақвимга кўра олтита учрашув ўтказилди. Бугун эса яна қолган иккита баҳс билан тур ўйинлари поёнига етди.
Навоийда “Косонсой”ни қабул қилган «Зарафшон-НЦЗ» рақибини аяб ўтирмади ва меҳмонлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.
Иккинчи босқич ўйинларини кўтаринки руҳда ўтказаётган “Регистон” ушбу турда ҳам ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди ва турнир жадвалидаги ўрнини янада яхшилаб олди.
«Зарафшон-НЦЗ» – «Косонсой» 4:0.
Голлар: Абдураҳмон, Абдулҳақов, Феруз Бобоқулов, Ўктам Садинов, Мансур Отақулов.
«Регистон» – «Чуст-Пахтакор» 1:0.
Гол: Дилшод Жабборов, 55.

Фикрлар