UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  16 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  3 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  7 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2

Биринчи лига. 10-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 10-тур статистикаси

Теглар :  Биринчи лига
2-3 октябрь кунлари биринчи лигада иккинчи босқичнинг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатга кўра, якунланган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ЗОМИН”ДАН “ОБОД”ГА СОВҒА ЁХУД “ОҚ-ТЕПА” ҲАМ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ
Ортда қолган 10-турда ҳам мухлислар бир қатор қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлди. Бу сафар барча учрашувлар бўлиб ўтганини ҳам айтиб ўтиш керак. 8та баҳснинг 3тасида меҳмон жамоалар муваффақият қозонди. Қолган 5та ўйинда эса мезбонларнинг қўли баланд келган.

Ғиждувонга бу сафар ҳам 11-12 нафар ўйинчи билан ташриф буюрган ёзёвонликлар шунга қарамай, уч очко билан қайтганини аълоҳида эътироф этиш жоиздир. Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоага афтидан сафарга 12 нафар футболчи билан бориш омадли шекилли. Ёдингизда бўлса ўтган сафар ҳам “Ёзёвон-Лочинлари” Нукусга бориб, “Орол”ни мағлуб этиб қайтганди. Сўнгги вақтларда ойлик маош нима эканлигини билмай келаётган ёзёвонлик футболчиларнинг кўрсатаётган натижаси таҳсинга лойиқ эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчимиз. “Ғиждувон”ҳақида эса шуни айтиш мумкинки, жамоа энди ҳар қанча уринмасин барибир лигани тарк этадиган бўлди.  

Молиявий муаммоларга бурканиб қолган “Орол”нинг натижалари бу йил мухлисларини сира қаноатлантирмаяпти. Сафар ўйинларига маблағ топа олмай, бормай қўя қолаётган жамоадаги вазият жуда ҳам ачинарлидир. Футболчилар билан ўзаро суҳбатлашганимизда, ҳар холда шундай тасаввурга эга бўлдик.

Нукусликлар мазкур турда “Цементчи”ни қабул қилди. Шароит бобида икки хил вазиятда бўлган бу икки жамоа ўртасидаги баҳсда меҳмонлар ғалабани илиб кетди. Нукусликлар ўз майдонида мухлисларини қувонтириш учун ҳар қанча уринмасин бари харакатлар зое кетди. Якунда эса қувасойликлар уч очкони қўлга киритди.
“Насаф-2” жамоаси ўз майдонида “Хотира-79”ни қабул қилиб, бу сафар ҳам муваффақият қозонди. Ёдингизда бўлса қаршиликлар биринчи даврадаг баҳсда ҳам 3:2 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратганди. Бу сафар 1та гол ўйин тақдирини ҳал этди. Эшитимизга қараганда, уйчиликларни ҳам сафар ўйинига маъмури олиб бораётган экан. Ўйланиб қоласан киши, наҳотки сафарга 12-13 нафар футболчи билан бориб ўйнаб қайтиш, биринчи лигада урфга айланиб қолаётган бўлса?!
Биринчи лигада қолиш учун жиддий курашаётган “Локомотив-БФК” бу гал “Косонсой”ни қабул қилиб, ўз учун керакли бўлган натижани қўлга кирита олди.

Ниҳоят турнинг марказий учрашуви ҳақида. “Зомин” ўз уйида турнир пешқадами “Оқ-тепа”ни қабул қилди. “Обод”ни ўзаро икки ўйинда ҳам мағлуб этган “Оқ-тепа” Зоминда “қоқилди”. Ильдар Сакаев бошқарувидаги жамоа “Зомин”ни биринчи даврада 6:1 ҳисобида таслим этганди. Зоминликлар ҳам бунга муносиб равишда жавоб қайтаришга жиддий тайёргарлик кўрди ва якунда 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу эса “Обод”га муносиб совға бўлди ва асосий рақибини таъқиб этишда давом этади.   
10-турда мухлислар яна пойтахт дербисига гувоҳ бўлди. Элитага чиқишдан умидини узмаётган “Обод” ўз майдонида “банкирлар”ни қабул қилиб, ғалабага эришди.
“Хоразм” эса Жасур Абдураимовсиз қолган “Пахтакор-2”ни қабул қилди. Афтидан тошкентликларга бош мураббийнинг йўқлиги таъсир ўтказмоқда. Боиси “Пахтакор-2” сўнгги пайтларда ўзига ўхшамаяпти. Урганчда кечган баҳсда ҳам 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Турнинг кутилмаган натижаси Муборакда қайд этилди. Очиғи кўпчилик “Машъал-2”нинг ўз уйида очко йўқотмаслигига ишонч билан қараганди. Чунки Андижонда ўтган дастлабки баҳсда томонлар нурсиз дурангга эришганди. Бу гал эса “газчилар”нинг муваффақияти таҳмин қилинганди. Қайсидир маънода “УзДонгЖу”нинг ҳам сафардан очко билан қайтишига умид қилганлар ҳам йўқ эмасди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмагач ҳам иккинчи таймда 5та тўп киритилишини кўпчилик кутмаган бўлса ажаб эмас. Аммо андижонликлар буни уддасидан чиқди. “Бўёқчилар”нинг тўпурар ҳужумчиси Ислом Каримов голлар шоусини ўзи бошлаб, унинг ўзи тугатиб бергани ҳам эътиборга моликдир. Ушбу ғалабадан сўнг “УзДонгЖу” турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.   

«Ғиждувон»  – «Ёзёвон-Лочинлари»  – 2:4.
«Орол» – «Цементчи» – 1:2.
«Насаф-2» – «Хотира-79» – 1:0.
«Локомотив-БФК» – «Косонсой» – 3:1.
«Зомин» – «Оқ-тепа» – 2:0.
«Обод» – «НБУ-Осиё» – 1:0.
«Хоразм» – «Пахтакор-2» – 2:0.
«Машъал-2» – «УзДонгЖу» – 0:5.


ГОЛЛАР
* 10-турнинг бўлиб ўтган 8та ўйинида жами 24та гол киритилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар киритган голлар сони 12тани ташкил этди.
* Қолган 12 гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлари сони 9тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик ортди ва яна 15та тўп киритилди.
* Турнинг энг тезкор голи 8-дақиқага тўғри келди. “Обод” ҳужумчиси Шохруз Норхонов ушбу сонияда “НБУ-Осиё” дарвозасини ишғол этган.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 90+2-дақиқада содир бўлди. “УзДонгЖу” футболчиси Ислом Каримов “Машъал-2” дарвозасига ўзининг иккинчи, жамоасининг эса бешинчи тўпини киритишга муваффақ бўлди.
* 3та дубль! “Ёзёвон-Лочинлари”нинг икки ўйинчиси Шариф Мирзаев билан Бекзод Махпралиев ушбу турда дубл қайд этиб, жамоасининг сафардаги ғалабасини таъминлади. Шунингдек “УзДонгЖу” ҳужумчиси Ислом Каримов ҳам ушбу турда ўз ҳисобга иккита гол ёздириб қўйди.
* Мазкур турда энг кўп гол урган жамоа “УзДонгЖу” бўлди, 5та!
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа эса “Машъал-2”бўлди.
* Голлар ҳақида гап кетганида “Ғиждувон”нинг антипекордини айтиб ўтиш лозим. Шерзод Сатторов жамоаси сўнгги уч ўйиндан буён ўз дарвозасидан 4тадан тўп ўтказиб юбормоқда. “Зомин” эса охирги уч турдан бери ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаяпти. Кўрамиз, ушбу қуруқ серияни улар нечанчи турга қадар давом эттира оларкин. “Цементчи” жамоаси сўнгги 5 ўйиндан бери ўз дарвозасидан бир хилда 1тадан тўп ўтказиб келмоқда.
* 2та пенальти! Ушбу турда белгиланган иккита пенальти ҳам битта ўйинда қайд этилди. Янада эътиборлиси уларнинг ҳар иккиси ҳам ноаниқ амалга оширилган. “Зомин” ҳужумчиси Достон Тошматов ва “Оқ-тепа” тўпурари Темур Ҳакимовдан бу сафар омад юз ўгирди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 37та сариқ карточка қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 4,625тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбонларга 22та сариқ карточка кўрсатилди.
* Қолган 15та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида ҳакамлар жами 15 нафар футболчини сариқ карточка билан жазолади.
* Иккинчи таймда эса яна 22та ўйинчи огоҳлантирилди.
* Ушбу турда бирорта ҳам сариқ карточка олмаган ягона клуб – “Пахтакор-2” бўлди. “Шерлар” гарчи 10-турда мағлуб бўлган эрсада, тартиб-интизом борасида бошқаларга намуна бўлди.
* “Зомин” билан “Обод” жамоаларидан эса 4 нафар ўйинчи сариқ карточка билан “сийланди”. Бу борада улар бошқаларни “ортда қолдирди”.
* “Обод” – “НБУ-Осиё” учрашувида жами 7та сариқ карточка қайд этилди. Шунингдек “Зомин” – “Оқ-тепа” баҳси ҳам қўполликларга бой терзда кечгани, унда қайд этилган карточкалардан билса бўлади. 7та сариқ ва 1та қизил карточка!
* “Хоразм” – “Пахтакор-2” ва “Машъал-2” – “УзДонгЖу” учрашувида эса 3тадан сариқ карточка қайд этилиб, бу борада мазкур ўйинлар нисбатан тартибли ўтган баҳслар сарасига кирди.
* 2та қизил карточка! Асилжон Мансуров (“Зомин”) билан Низомиддин Отаниёзов (“Хоразм”) учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди. Энди ушбу футболчилар кейинги турни ўтказиб юборишга мажбур.

ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ ЭРГАШЕВДА. РАСУЛОВДА ЭСА АКСИНЧА
* Ушбу турда ишлаган бош ҳакамларнинг олган балларига эътибор қартамиз.
* Бу борада тошкентлик Аҳмад Эргашев бошқаларга нисбатан энг юқори баллни олганини кўриш мумкин. Нукусда кечган “Орол” – “Цементчи” (1:2) баҳсини бошқариб борган Эргашевнинг ҳатти-харакатини назоратчи Маҳмуд Шарипов 8,3 баллга муносиб дея баҳолади.
* “Зомин” – “Оқ-тепа” (2:0) учрашувида ишлаган Комилжон Расулов эса бошқаларга нисбатан энг паст олган бош ҳакам бўлди. Назоратчи Андрей Клепиков қашқадарёрлик ҳакамнинг ишига 7,6 балл қўйди.  

«Ғиждувон»  – «Ёзёвон-Лочинлари»  – 2:4.
Ҳакамлар:
А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,1, Д. Акмалов (Тошкент) – 8,0, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,1, У. Жумаев - 8
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

 «Орол» – «Цементчи» – 1:2.
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент) – 8,3, Ш. Ражабов (Бухоро) – 8,1, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 8,2, Д. Искандаров - 8
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).
 
«Насаф-2» – «Хотира-79» – 1:0.
Ҳакамлар:
Б.Юльчараев (Гулистон) – 8,0, Ф.Дўсматов (Гулистон) – 8,2, Т.Суюнов (Гулистон) – 8,2, Ф.Норсафаров - 9
Назоратчи: О.Дачев (Тошкент).
 
«Локомотив-БФК» – «Косонсой» – 3:1.
Ҳакамлар:
А.Шукуруллаев (Тошкент) – 7,7, Ш.Қаюмов (Жиззах) – 8,0, У.Бобомуродов (Навоий) – 8,3, А.Сидоров - 9
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).
 
«Зомин» – «Оқ-тепа» – 2:0.
Ҳакамлар
: К.Расулов (Қарши) – 7,6, Х.Отамуротов (Урганч) – 8,0, Д.Жуманиязов (Урганч) – 8,0, Ш.Файзиев - 8
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

«Обод» – «НБУ-Осиё» – 1:0.
Ҳакамлар:
А.Рисқуллаев (Тошкент) – 8,1, Н.Анфиногенов (Тошкент) – 8,7, С.Нишонбоев (Тошкент) – 8,7, Д.Сайлалов - 8
Назоратчи: С.Зайлобидинов (Фарғона).

«Хоразм» – «Пахтакор-2» – 2:0. 312 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Жалимов (Нукус) – 8,0, Д. Сарсенов (Нукус) – 8,2, Б. Канназаров (Нукус) – 8,2, А. Алимов - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Машъал-2» – «УзДонгЖу» – 0:5. 105 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент) – 8,2, Ш. Юлдашев (Гулистон) – 8,0, Д. Убайдуллаев (Гулистон) – 8,3, Н. Қосимов - 9
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

МУХЛИСЛАР
* 8та ўйинга жами 4248 нафар томошабин қадам ранжида қилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 531тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз яна Зоминда қайд этилди.
* Тошкентда эса аксинча.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Локомотив-БФК» – «Косонсой» – 3:1. 36 томошабин.
«Машъал-2» – «УзДонгЖу» – 0:5. 105 томошабин.
«Насаф-2» – «Хотира-79» – 1:0. 123 томошабин.
«Ғиждувон»  – «Ёзёвон-Лочинлари»  – 2:4. 152 томошабин.
«Обод» – «НБУ-Осиё» – 1:0. 152 томошабин.
«Хоразм» – «Пахтакор-2» – 2:0. 312 томошабин.
«Орол» – «Цементчи» – 1:2. 842 томошабин.
«Зомин» – «Оқ-тепа» – 2:0. 2526 томошабин.



ТУРНИР ЖАДВАЛИ



ТЎПУРАРЛАР:

Алишер Азизов (“Обод”) – 20та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 18та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 17та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 17та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 16та
Даврон Исоқов (“Косонсой”/ “Навбаҳор”) – 15та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 15та


ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
9 октябрь (жума)
“УзДонгЖу” – “Хоразм”
“Ёзёвон-Лочинлари” – “Машъал-2”
“Цементчи” – “Ғиждувон”
“Хотира-79” – “Орол”
“Косонсой” – “Насаф-2”
“Оқ-тепа” – “Локомотив-БФК“
“НБУ-Осиё” – “Зомин”
 10 октябрь (шанба)
“Пахтакор-2” – “Обод”

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика