Биринчи давра якунлари. “Бунёдкор” статистикаси

Narzulla Saydullayev
10 июл 2013, 12:31
Биринчи давра учрашувларини муваффақиятли ўтказган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси оралиқ танаффусга турнир жадвали пешқадами сифатида чиқиб кетди.
“Қалдирғочлар” 13 учрашувда 34 очко жамғаришди ва мусобақа жадвалидаги энг яқин таъқибчилари – “Локомотив”ни икки, “Насаф”ни эса беш очкога ортда қолдиришяпти.

Миржалол Қосимов шогирдлари 13 учрашувнинг 11тасида ғалаба, биттасида дуранг ва яна бир ўйинда мағлубият қайд этишди. Жамоамизнинг урилган ва ўтказилган тўплари фарқи – 31:4ни ташкил этади.

“Бунёдкор”нинг украиналик легионери Олександр Пишур рақиблари дарвозасига 12та тўп киритиб, тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.

Ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев ва ҳужумчи Олександр Пишур биринчи давранинг барча учрашувларида ҳаракат қилишган.

Биринчи давра мобайнида “Бунёдкор”га қарши кечган учрашувларда уч нафар футболчи ўз дарвозаларига автогол киритиб қўйишди. Булар: Қаҳрамон Муҳаммаджонов (“Навбаҳор”), Фарруҳ Турдиалиев (“Нефтчи”), Боян Миладинович (“Пахтакор”).

Умуман олганда, “Бунёдкор” сафида биринчи давра учрашувларида 21 нафар футболчи майдонга тушди.


Футболчи

Туғилган санасиАмпл.ЎДақО+ЧГ
1

Олександр Пишур

26.01.1981

Ҳуж.

13

988

1

12

2

Лутфулла Тўраев

30.03.1988

Я./ҳ.

13

803

1

3

3

Жавлон Иброхимов

10.12.1990

Я./ҳ.

12

1080

2

1

4

Игнатий Нестеров

20.06.1983

Дар.

12

1080

-4

5

Хайрулла Каримов

22.04.1978

Ҳим.

12

1049

5

6

Фозил Мусаев

02.01.1989

Я./ҳ.

12

688

2

1

7

Анвар Ғофуров

14.05.1982

Ҳим.

11

895

3

8

Жасур Ҳасанов

02.08.1983

Я./ҳ.

11

822

1

1

9

Артём Филипосян

06.01.1988

Ҳим.

10

900

3

10

Олег Зотеев

05.07.1989

Я./ҳ.

10

831

1

4

11

Марко Блажич

02.08.1985

Я./ҳ.

10

690

2

1

12

Игорь Таран

29.12.1983

Ҳуж.

10

359

1

13

Акмал Шораҳмедов

10.05.1986

Ҳим.

9

760

2

14

Камолиддин Мурзоев

17.02.1987

Ҳуж.

8

398

-

3

15

Саҳоб Жўраев

19.01.1987

Ҳим.

7

539

16

Дилшод Жўраев

21.04.1992

Я./ҳ.

7

482

2

17

Алибобо Раҳматуллаев

08.02.1991

Я./ҳ.

6

224

1

1

18

Сардор Рашидов

14.06.1991

Я./ҳ.

3

93

19

Баҳодир Пардаев

26.04.1987

Ҳуж.

3

49

20Абдуқаҳҳор Хожиакбаров18.07.1989Ҳим.250  
21Муроджон Зухуров23.02.1983Дар.190  

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›