Бир йўла икки испан клуби Бернарду Силвани ижарага олмоқчи

Alisher
25 авг 2021, 14:56
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Португалиялик футболчига "Барселона" ва "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.

Икки клуб ҳам Силвани кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи, аммо "Ман Сити" раҳбарияти бир йўла ўйинчини сотмоқчи. Олдинроқ ярим ҳимоячига "Милан" даъвогарлик қилаётгани айтилган эди, аммо футболчининг ўзи Италияга йўл олишни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, Силва "Манчестер Сити"га 2017 йилда "Монако"дан 50 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: 90min

Сўнгги янгиликлар

Барча ›