UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  3 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

Бир вақтлар Неймар 200-рақамда Роналдиньо услубида гол урганди Янгиликлар

Бир вақтлар Неймар 200-рақамда Роналдиньо услубида гол урганди

Уч рақамли либослар - Мексикада оддий ҳолат.

Масалан, "Аякс"да ўйнаган Эдсон Альварес ўз ватанида 282-рақамда ҳаракат қиларди. Бразилияда эса рақамлар одатдагидек. Бироқ бундан мустасно бўлиб турадиган ҳолатлар бўлиб туради. Одатда бир марталик акциялар ёки қандайдир катта юбилейларда шундай рақамларда ўйнашади. 2012 йилнинг октябрь ойида Неймар "Атлетико Минейру" жамоасига қарши ўйинга 200-рақамли либос билан чиқди.

Шу орқали у "Сантос"даги 200-ўйинини нишонлади.

Ўшанда Неймарнинг фаолияти энди бошланаётган бўлса, Роналдиньоники тугаётганди. У Роннига жуда катта ҳурмат билан қарайди.


"Сантос" илк ҳужумдаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди, 12-дақиқада эса Неймар ажойиб голи билан устунликни мустаҳкамлади. У тўпни қабул қилиб олди ва уч рақибини алдаб ўтиб, гол урди.

 

Роналдиньо жамоаси эса танаффусга қадар мувозанатни тиклади. Голлардан бирини "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Жо урди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Неймар бу ўйинга деярли тўлиқ тайёр эди. У терма таркибида Япония дарвозасига иккита гол уриб, Польшанинг Вроцлав шаҳридан 20 соатлик йўлдан келганди. Лекин у айнан Роналдиньо қаршисида 200-рақамли либосда ўйнашни истагани кўриниб турарди.

Умуман олганда Роналдиньо бутун бир Бразилияда катта ҳурматга эга эди.

Неймар 7-рақамли Робиньодан, 11-рақамли Ромариодан илҳом олган.

Рақам танлашда футболчи асосан бразилиялик футбол афсоналарига эътибор берарди. "Менинг кумирим Робиньо эди, шу боисдан "Сантос"да айнан 7-рақамда ўйнашни бошлаганман. У клубга қайтганидан кейин эса бу рақамни унга бўшатиб, ўзимнинг иккинчи севимли рақамим 11га ўтганман.

Луис Фелипе Сколари 2013 йили Конфедерациялар кубогидан олдин рақамларни бўлиб бераётганимда унга 7 ва 11-рақамларни ёқтиришимни айтгандим. Бироқ Дани Алвес менга қараб: "Майдонда сен ўнинчи футболчисан, демак, 10-рақамни олишинг керак", - деганди.

Неймар 7-рақамни Робиньо сабабли ёқтирадиган бўлса, 11-рақамни Ромарио сабабли танларди. "Ромарионинг ўйинларидан доимо завқ олганман ва шу боисдан 11-рақамни танлардим. Ҳа, баъзида 10-рақамда ҳам ўйнардим, аммо 11га эътиборим ўзгача", - деганди 2012 йили Неймар.

Орадан бир йил ўтиб, форвард Европага кўчиб ўтди. "Барса"да унга 7 ва 11дан бирини танлаш имконияти тақдим қилинди, у 11ни танлади. Ўшанда "Бавария"га кетган Тьяго Алькантарадан кейин рақам бўш қолганди.

ПСЖда у 10-рақамда ўйнайди. Франция кубогининг дастлабки босқичларидаги ўйинларда асосий таркиб футболчилари 1 ва 11-рақамдаги футболкаларни кийишади, захирадагилар эса 12дан юқориси. Январда Неймар ва Мбаппе кубокдаги ўйинда захирада қолди ва мос равишда 12 ҳамда 14-рақамли либосларни танлашди.

Неймар 12-рақамни мини-футбол юлдузи Фалькао сабабли олди. У икки карра жаҳон, 5 карра Америка Кубоги, 8 карра Жанубий Америка клублар ўртасидаги чемпиони, Бразилиянинг 9 карра чемпиони бўлган. Шунингдек, у 4 марта дунёнинг энг яхшиси сифатида эътироф этилган ва ЖЧ-2004 ҳамда ЖЧ-2008да турнирнинг энг яхши футзалчисига айланган.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика