Бир қатор гранд клублар эътиборида турган футболчига "Ливерпуль" ҳам қизиқиб қолди
29 окт 2019 18:20
Янгиликлар
Бир қатор гранд клублар эътиборида турган футболчига "Ливерпуль" ҳам қизиқиб қолди
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Закария "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Инглиз клуби вакиллари 22 ёшли швейцарияликнинг агенти билан учрашишган.
Немис клуби ўйинчини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Олдинроқ, футболчига "Атлетико", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқаётганлиги хабар қилинган эди.
Закария "Серветта" тарбияланувчиси ҳисобланади, Германияда эса 2017 йилдан бери фаолият олиб бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар