UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  22 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  17 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  376 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  10 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз Янгиликлар

Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз

"Нефтчи" жамоаси сўнгги йилларда олдига юқори мақсад қўйган ҳолда халқаро майдон томон ҳаракат қилмоқда.

Ўз вақтида халқаро майдонларда иштирок этган мазкур жамоани яхши эслаймиз. Ретро футбол орқали 2009 йил ОФК кубоги 1/4 финал доирасида Гонгконгнинг "Саут Чайна" жамоасига қарши кечган учрашувга тўхталишни лозим, деб топдик. Умумий ҳисобда 9та гол урилган баҳс якунида Фарғона шаҳри клуби 5:4 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Анвар Бердиев шу куни покер қайд этган бўлса, яна бир голга жамоа сардори Мансуржон Саидов муаллифлик қилган. 

 "А" гуруҳида "Бусайтин" (Баҳрайн), "Ал Аҳад" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клублари билан кураш олиб боради. Фарғоналиклар 6та ўйиндан 11 очко тўплаб "Бусайтин" (12 очко) билан бирга кейинги босқичга чиқишади. Нимчорак финал баҳслари ўша пайтда битта ўйиндан иборат бўларди. "Нефтчи" гуруҳда иккинчи бўлгани учун "E" гуруҳида биринчи ўринни олган Суриянинг "Ал Мажид" клуби меҳмони бўлган. 26 май оқшомида бўлиб ўтган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча таймларида жамоалар гол ура олишмайди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши керак.

Футбол лотореясида "Нефтчи" посбони Юрий Цой рақибнинг икки зарбасини қайтаришга муваффақ бўлиб қаҳрамонга айланган. Фарғоналиклар пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга чиқишганди. "Саут Чайна" илк ўйинда таслим қилинганига қарамасдан жавоб баҳсида сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади. Сафарда урилган гол қоидасига кўра гонконгликлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

ОФК кубоги-2009. 1/4 финал

"Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4

Голлар: Мансуржон Саидов 5, Амбасса Герард 32, Анвар Бердиев 33, Рамон 36, Квок Кин Ронг 40, Анвар Бердиев 44, Анвар Бердиев 80, Леандро Каррио 85, Анвар Бердиев (пен) 90

"Нефтчи": 16. Юрий Цой, 4. Максим Усмонов, 7. Мансуржон Саидов, 10. Анвар Бердиев, 11. Азиз Алижонов, 19. Шерзод Ҳакимов, 22. Иқболжон Акрамов, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 25. Азизжон Ибрагимов, 26. Алишер Ҳолиқов, 29. Владимир Радкевич

Бош мураббий: Юрий Саркисян


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика