UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  0 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  4 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  4 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  14 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  15 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  20 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10

Бир ўйин тарихи. 7 та гол урилган "Нефтчи" — "Навбаҳор" дербисини ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 7 та гол урилган "Нефтчи" — "Навбаҳор" дербисини ёдга оламиз

Теглар :  НефтчиНавбаҳор
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Навбаҳор" учрашуви бўлаби ўтди.

Водий дербиси ҳаммавақт қизғин ва муросасиз руҳда ўтган. Бўлажак тўқнашув ҳам шундай ўтиши кутилмоқда. Сабаби, пешқадам "Навбаҳор" ва 4-ўриндаги "Нефтчи" ўртасида 4 очко мавжуд. Мезбонлар эса мазкур ғалаба орқали очколар тафовутини биттага қисқартириши ҳамда 2-ўриндаги "Насаф" билан очколари сонини яна тенглаштириб олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳам учрашувнинг шиддатли ўтишига замин яратади.

Бўлажак ўйин олдидан жамоалар ўртасидаги голларга бой бўлган 2010 йилги тўқнашувни ёдга оламиз. 

Мавсумнинг дастлабки даврасида Наманганда кечган 11-тур баҳси 1:1 ҳисобида якунланган. Иккинчи даврада эса 16-тур яна уларни бир-бирига рўбарў қилди. 

Мазкур учрашув олдидан фарғоналиклар 14 жамоа қатнашаётган чемпионатда 13 очко билан 13-ўринда бораётганди. Шу боис, хавфли зонадан чиқиш учун уларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. "Навбаҳор" эса 18 очко билан 8-ўринда бораётганди. Аммо мағлубият қуйи поғоналардаги рақобатчиларни ўзидан ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин эди. Қолаверса, дерби мақоми ҳам жамоаларнинг бор кучи билан курашиши лозимлигини англатарди.

Фарғонадаги қарама-қаршиликнинг 10-дақиқасидаёқ Мансур Саидов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Тайм якунланиши арафасида эса Элёр Жаҳонов ҳисобни тенглаштирди. Аммо Алишер Холиқов 45-дақиқада яна мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ҳам голларга яна-да бой бўлди. Евгений Сайко тайм бошида ҳисобни тенглаштирди. 54-дақиқада Анвар Бердиев 11 метрли нуқтадан адашмади. Ғайрат Жўраев 67-дақиқада учинчи бор ҳисобни тенглаштирди. Шерзод Ҳакимов ўйин якунланиши арафасида тўртинчи бор жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ наманганликлар бу сафар ҳисобни тенглаштириша олмади. 

"Нефтчи" — "Навбаҳор" 4:3

"Марказий стадион" (Фарғона)

Голлар: Мансур Саидов (10), Алишер Холиқов (45), Анвар Бердиев (54, пен), Шерзод Ҳакимов (83) — Элёр Жаҳонов (39), Евгений Сайко (48), Ғайрат Жўраев (67)

"Нефтчи": Юрий Цой, Владимир Радкевич (Дилёрбек Эрматов, 57), Иқбол Бобохонов, Мансур Саидов, Иқбол Акрамов, Сардор Мирзаев (Ислом Тўхтахўжаев, 58), Санжар Асқаралиев, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бирдиев, Алишер Холиқов, Ойбек Нурбоев (Шерзод Ҳакимов, 79)

"Навбаҳор": Олег Горвиц, Раҳматулло Бердимуродов, Дониёр Усмонов, Евгений Сайко, Суннатилла Мамадалиев, Элёр Жаҳонов (Абдумалик Абдуллаев, 86), Тимур Айзатулов (Илҳом Бойдадаев, 78), Максим Кривой (Иван Нагаев, 67), Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев

Огоҳлантиришлар: Евгений Сайко (6), Отабек Валижонов (29), Ойбек Нурбоев (43), Иқбол Акрамов (49), Дониёр Усмонов (53), Илҳом Бойдадаев (78), Санжар Асқаралиев (90), Суннатилла Мамадалиев (90)

Шу тариқа, "Нефтчи" муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида 10-ўринга юқорилади. "Навбаҳор" эса бир поғона пастлаб, 9-ўринга жойлашди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика