UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  44 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  3 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  21

Бир ўйин тарихи. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи" Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи"

2012 йил Олий лиганинг қолдирилган 5-тури доирасида 11 июнь куни Фарғонада "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўзаро беллашишади.

Ўша ўйинга қадар Деян Журжевич бошчилигидаги "Пахтакор" 8та ўйинда 5та ғалаба ва 3та дуранг қайд этиб 18 очко билан иккинчи ўринда, Юрий Саркисян бошчилигидаги "Нефтчи" 8та ўйинда 3та ғалаба, 3та дуранг ва 2та мағлубият қайд этган ҳолда 5-ўринда эди.

Учрашувда ҳисобни "шерлар" очишади. Иккинчи тайм бошида ҳимоячи Даврон Ҳошимов узоқ масофадан гол уради - 0:1.

Орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач мувозанат тикланади. Жарима майдонига узатилган тўпни бугунги кунда ҳакамлик қилаётган Шавкат Насибуллаев дарвозага йўллайди - 1:1.

66-дақиқада Мансур Саидов узоқ масофадан ажойиб тарзда гол уришга муваффақ бўлади ва "Нефтчи" стадиони ларзага келади - 2:1.

"Шерлар" мағлубиятдан қутулиш мақсадида катта куч билан олдинга ўтишади, майдонга ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов ва Шаҳбоз Эркинов майдонга тушишади. Бироқ голни "Пахтакор" эмас мезбонлар уришади. Фарғоналиклар тўпурари Анвар Бердиев якуний ҳисобни ўрнатади - 3:1. Шу тариқа "Пахтакор"нинг ўша мавсумдаги дастлабки мағлубияти Фарғонада содир бўлади.

Ўша йил "Пахтакор" 59 очко тўплаб Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. "Шерлар" мавсумдаги учта мағлубиятни "Нефтчи", "Шўртан" ва "Бунёдкор"дан қабул қилиб олишганди. "Нефтчи" эса 37 очко билан чемпионатни 6-ўринда тугатганди. Ўша мавсум Юрий Саркисян учун "Нефтчи"даги тўлақонли сўнгги мавсуми бўлганди. 2013 йил май ойида бош мураббий истеъфога чиқарилганди.

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 3:1 (0:0)

11.06.2012. 5-тур. Фарғона. "Фарғона" стадиони. 13098 томошабин.

Бош ҳакам:
Коваленко Валентин

Голлар:
0:1 - Ҳошимов Даврон, 46
1:1 - Насибуллаев Шавкат, 57
2:1 - Саидов Мансур, 66
3:1 - Бердиев Анвар, 82

"НЕФТЧИ": Турдалиев Фаррух; Пўлатов Шукурали; Нурбоев Ойбек; Насибуллаев Шавкат; Ёқубов Бахтиер; Исроилов Отабек (Саидов Мансур, 46); Смоляченко Павел (Низомиддинов Муҳсин, 76); Мирзаев Сардор; Ҳакимов Шерзод (Бердиев Анвар, 65); Эрматов Дилёрбек; Акрамов Иқбол.
"ПАХТАКОР": Лобанов Александр; Кримец Егор; Махарадзе Кахи; Абдухолиқов Темурхўжа (Эркинов Шаҳбоз, 54); Климиашвили Иракли; Каримов Шерзод (Маҳсталиев Аббосбек, 64); Ҳошимов Даврон; Суюнов Илҳом; Андреев Станислав; Козак Владимир; Қиличев Ойбек (Ваҳобов Баҳриддин, 74)

Огоҳлантиришлар: Климиашвили Иракли, 57; Саидов Мансур, 66; Андреев Станислав, 76; Бердиев Анвар, 82; Кримец Егор, 87; Пўлатов Шукурали, 90+2





Рейтинг: +19   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика