UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  274 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  9 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Бир ўйин тарихи. 2005 йилги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 2005 йилги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви

Бугун бир ўйин тарихи рукни орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2006 саралашидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши кечган баҳс тафсилотлари билан қисқача ўртоқлашамиз.

Жанубий Корея билан Тошкентда ўтиши кўзда тутилган учрашувга қадар терма жамоада кўп нарса ўзгариб кетганди. Бу юрт вакилларига қарши сафардан мағлубият билан қайтган футболчиларимизни, мухлисларни кайфияти тушиб кетган, амалда германиялик мураббий Юрген Гёде қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилган, россиялик легионерлар билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилганди. Бундай қийин шароитда ва кейинга ўйинга қадар бошқа хорижлик мураббийни топиш осон эмасди. Шунинг учун терма жамоа бошқаруви вақтинчалик Гёденинг ёрдамчиси Равшан Ҳайдаровга топширилади. Бу пайтга келиб Ҳайдаров ҳам маълум бир даражада тажриба тўплаб улгурган, футболчиларимизнинг имкониятларини ва нималарга қодирлигини жуда яхши биларди. Шу сабабдан раҳбарлар навбатдаги ўйинларга жамоани бошлаб тушишни унга ишониб топширишди.

2005 йил 3 июнь куни “Пахтакор” Марказий стадионига аввалги учрашувларга қараганда ишқибозларнинг ташрифи бир мунча камайганди. Сезиш қийин эмасдики, айрим мухлислар терманинг ғалабасидан умидини узиб бўлганди, ўйингоҳга келган 30 минг нафар ишқибоз эса ҳамон ишонишда давом этарди. Рақиб кимлигини, қандай кучга эга эканлигини ҳамма тушуниб турарди. Лекин, бизни ғалабадан бошқаси қаноатлантирмас эди. Шунинг учун Миржалол Қосимов сардорлигидаги жамоамиз илк дақиқалардан босим қилишга ва ҳужумлар сонини кескин ошириш пайида бўлишди. 

Бироқ, рақиб сафидаги маҳоратли ва тажрибали ҳимоячилар ўз дарвозаларидан гол олиб чиқишга йўл қўйишмади. Кореяликлар мураббийи нидерландиялик Жо Бонфрере тўғри тактика танлаганини, футболчиларимизни яхши ўрганиб чиққани кўриб турарди. Улар асосан марказда Қосимовга ўйин бермасликка ҳаракат қилишди, боиси у майдонда ўйинни бошқарувчи ва ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб турувчи ягона диспетчеримиз ҳисобланарди. Айниқса, Максим Шацких билан ажойиб тандем ҳосил қилишига олдинги йилларда кўп бор гувоҳ бўлганмиз.

Кўп ҳолларда Шацких Қосимовнинг узатмасидан сўнг тўп киритарди. Мазкур беллашувнинг 62-дақиқасида яна Қосимовнинг пасидан сўнг Максим Шацких кореялик дарвозабон Ву Жае Ли билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди ва ҳисобни очди - 1:0. 

Биласиз, бизнинг футболимизда жуда ҳунук одат сақланиб қолинган. Ғалабани эрта нишонлаб юборамиз, эрта хотиржамликка бериламиз. Бунинг оқибатида кўп бор панд еганмиз. Ҳакам ҳуштаги янграшига оз қолганда Жанубий Корея футболчиси Парк Чу Юнг мувозанатни тенглаштирди ва жамоасига қимматли бир очкони тақдим қилди - 1:1. Ушбу вазиятда эронлик ҳакам Маъсуд Моради қўпол хатога йўл қўйганди. Сафонов дарвозасига тўп киритилаётган пайтда Парк Чу Юнгга тўп оширган футболчи яққол ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Терма жамоа кучли рақибга қарши муносиб курашгани, ҳатто ғалабани тортиб олишга жуда яқин келгани учун Равшан Ҳайдаровга кейинги ўйинда ҳам имконият беришади. Аммо, Саудиядан учралган йирик 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг у ўрнини Боб Хафтонга бўшатади. Жанубий Корея билан Жаҳон чемпионати саралашларидаги навбатдаги тўқнашувимиз мана шу кўринишда якунига етади.

ЖЧ-2006 саралаш босқичи.
Ўзбекистон – Жанубий Корея – 1:1
03.06.2005. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 30000 томошабин.
Ҳакам:
Маъсуд Моради (Эрон)
Голлар: Максим Шацких 62 - Парк Чу Юнг 90.
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Николай Ширшов, Миржалол Қосимов (Владислав Кирьян, 84), Леонид Кошелев, Виктор Карпенко, Темур Кападзе, Максим Шацких, Александр Гейнрих (Анвар Солиев, 62).
Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика