UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  0 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  5 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0

Бир нечта футболчилари жароҳат олгани айтилган Австралия машғулотларга зўр беряпти Янгиликлар

Бир нечта футболчилари жароҳат олгани айтилган Австралия машғулотларга зўр беряпти

Бугун ЎФА матбуот хизмати Австралия билан ўйин бўлмаслиги ҳамда ўрнига Таиланд варианти танлангани ҳақида хабар берди.

ЎФАнинг дастлабки хабарига кўра, миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига учишдан олдин 29 май куни Дубайда Австралия термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши лозим эди. Лекин нимадир бўлди-ю, бу ўйин бекор қилинди. ЎФА матбуот хизмати бунинг сабабини Австралия терма жамоаси футболчилари жароҳат олгани билан изоҳлаган. 

Маълумот учун, Австралия терма жамоаси 25 майдан машғулотларни бошлади ва шу куни терма жамоа бош мураббийи Грехэм Арнольд 31 футболчидан иборат таркибни эълон қилди. Машғулотларга киришганига энди икки кун бўлган "соккерузлар"нинг бирданига бир нечта футболчиси жароҳат олганини ўқиш негадир ишончли чиқмаяпти. Чунки уларнинг матбуоти бутунлай тескари гапларни айтяпти. 

Австралия терма жамоасининг расмий сайтида ҳам, Твиттердаги аккаунтида ҳам машғулотлар зўр кетаётгани ҳақида ёзишмоқда, турли қизиқ видеолар ва фотоларни беришяпти. Бундан ташқари, Австралия терма жамоаси сайтида Ўзбекистон билан ўйин бўлиши ёки бекор қилингани ҳақида шу пайтгача бир оғиз ҳам гап ёзилмади. Балки уларнинг бундан умуман хабари бўлмагандир. Қуйидаги суратларга қаранг, бир нечта футболчиси жароҳат олган жамоага ўхшайдими?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика