

9-турдан кейин “болғаурарлар” АПЛ турнир жадвалида 16-поғонани банд этиб туришибди.
“Истеъфо? Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. Ҳаётимда ҳеч қачон таслим бўлмаганман ҳам. Бу менинг ишим ва бу ишни ўзим тўп тепган клубда амалга ошираётганлигим янада завқли. Премьер лигада доим истефъога чиқиш чегарасида юрадиган 4-5 нафар мураббийлар бор. Шулардан бири менман. Бу мени эътиборимдан чалғитмайди ва танлаган йўлимдан қайтара олмайди”, дея Биличнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports нашри.



