UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  8 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  5 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  25 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  34 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида Янгиликлар

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида

“Goal” тарихда энг кўп титул ютган дарвозабонлар рўйхатини тақдим этди.

Унда етакчи сифатида португалиялик Витор Баия кўрсатилган. Кипер фаолияти давомида “Порту”, “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва умумий 35 та жамоавий соврин қўлга киритгани маълум бўлди. Ундан кейинги ўринлардан Мануэль Нойер ҳамда Жанлуижи Буффон бормоқда. 36 ёшли Нойер “Шальке 04”, “Бавария” ҳамда Германия ТЖда 31 та, Буффон эса “Парма”, “Ювентус”, ПСЖ ҳамда Италия ТЖда 28 та титул ютгани кўрсатилган.

Кучли бешликка Икер Касильяс (27 та), Эдвин ван дер Сар ва Кейлор Навас (26 тадан) якун ясаган.

*Бироқ, рейтинг тўғрилигига бироз шубҳа бор. Чунки, украиналик таниқли дарвозабон Александр Шовковскийда 31 та, бразилиялик Жулио Сезарда 34 тага яқин соврин мавжуд.

Ўзбекистондан бу бешликка Игнатий Нестеров ҳам бемолол қўшила олади. Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши посбонлардан бири ҳозиргача 26 та титулга эришгани маълум бўлди. Шунингдек, Нестеров 2015 йил "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганида қайдномадан ўрин олмаган.

Нестеров “Динамо”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Уҳуд” (С.Арабистони) ҳамда “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган.

Ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионлиги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2010, 2011, 2013, 2016, 2017, 2018 йилларда);

Ўзбекистон кубоги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2012, 2013, 2014, 2016, 2017).

Агар МДҲ кубоги ҳам расмий мусобақа деб олинса, у ҳолда Игнатийнинг жамоавий совринлари 27 тага тенг. У 2007 йил “Пахтакор” сафида мазкур турнирда муваффақиятга эришган.

Маълумот ўрнида, Игнатий Нестеров бешта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) Осиё Кубогида қатнашган ягона футболчи. Шунингдек, у Ўзбекистон МТЖ билан қитъа биринчилигида энг кўп баҳсда қатнашиш борасида Тимур Кападзе билан бирга рекордчи саналади – 17 тадан учрашув.

Ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказган Нестеров Ўзбекистон чемпионатида беш юзлик довонга яқинлашгани ҳақида хабар бергандик.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика