Биглия "Женоа"га қарши ўйинда майдонга тушади
04 янв 2019 13:48
Янгиликлар
Биглия "Женоа"га қарши ўйинда майдонга тушади
Футболчи соғайиб, оёққа туриши учун бир ой керак бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан"нинг аргентиналик хавбеки Лукас Биглия 31 октябрь куни машғулот пайтида жароҳат олган эди. Шифокорлар жанубий америкаликка оёқ мушаклари жароҳати ташҳисини қўйиб, у жарроҳлик амалиётидан ўтиши зарурлигини таъкидлашганди.
Аввалига, Лукас март ойи бошидан ўйинларда иштирок этиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ "Gazzetta dello Sport" маълумотига қараганда, Биглия 20 январь куни "Луижжи Феррарис"да бўлиб ўтадиган "Женоа"га қарши баҳсда майдонга тушади.
Фикрлар