Бэйл жароҳати сабаб икки ой атрофида майдонга туша олмайди

Alisher
19 сен 2021, 09:47
"Реал" вингери Гарет Бэйл жароҳати сабаб икки ой атрофида майдонда ҳаракат қила олмайди.

32 ёшли уэльслик футболчи ўнг оёғидан жароҳат олди. Бэйл машғулотларда жароҳат олган ва бир ҳафтадан бери лазаретда. У яна 7 ҳафтани ўша ерда ўтказади.

Гарет 14та ўйинни ўтказиб юборади: "Валенсия", "Мальорка", "Вильярреал", "Шериф", "Эспаньол", "Атлетик", "Шахтёр" (икки бор), "Барселона", "Осасуна", "Эльче" ва "Райо Вальекано"га қарши.

Бэйл 2021/22 йилги мавсум Ла Лига доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS