

“Бетис” 7 йил ичида илк бор “Атлетико”ни мағлуб этди. Жамоа “матрасчилар”ни 2011 йилдан бери мағлуб эта олмай келаётганди. Клубнинг “Атлетико” билан боғлиқ ғалабасиз ўйинлар cерияси 12 та учрашувга (9 та мағлубият, 3 та дуранг) етганди.
Шунингдек, “Бетис” 13 йил деганда “Атлетико”ни ўз майдонида енгди. Клуб сўнгги бор 2006 йилда мадридликлар устидан ўз уйида ғалаба қозонганди.



