UZ

Бернарду ҳали ҳам "Манчестер Сити"дан "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда Янгиликлар

Бернарду ҳали ҳам "Манчестер Сити"дан "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ҳали ҳам "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда.

27 ёшли португалияликнинг вакиллари Каталония клуби билан музокаралардаги ўсиш камлигидан норози ва трансферни амалга ошириш учун кам вариантлар кўришмоқда.

Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячи сабрини йўқотмоқда, сабаби "кўк-анорранглилар" ҳали ҳам расмий таклиф беришмади.

Шу билан бирга, Англия клуби Бернардуни бозор қийматидаги нархга сотишга тайёр — минимум 80 миллион евро.

Бернарду ўтган мавсум "шаҳарликлар" сафида 50та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 7та ассист қайд этди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика