

Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини Олий лиганинг 27-туридан кейин эълон қилишини маълум қилди.
Терма жамоа эса 10 ноябрь куни Тошкентда йиғинга киришиши режалаштирилган.
Айнан БААга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши муносабати билан Олий лиганинг 28-тур ўйинлари расман 16-17 ноябрдан 8-9 ноябрга кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни меҳмонда БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Олий Лига 28-тур учрашувлари бошқа кунга кўчирилди
Рўзиқул Бердиев: "Терма жамоага фақат муносиб ва лойиқ футболчиларни жалб қиламиз"



