Бербатов МЮ ўйинчилари ҳақида: "Жин урсин, улар нима қилмоқда!?"
09 янв 2021 15:41
Янгиликлар
Бербатов МЮ ўйинчилари ҳақида: "Жин урсин, улар нима қилмоқда!?"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов "Ман Сити" (0:2)дан учралган мағлубиятдан сўнг "қизиллар" ўйинчиларини кескин танқид қилди.
"Баъзида дерби ва муҳим ўйинларда форма ва импульс унчалик муҳим эмас. Муҳими қанчалик ғалабани хоҳлашингиз ва ҳийла-найранглардан фойдалана оладиган айёр ва ақлли ўйинчилар бўлишидир. Ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилинг.
Баъзида Моуринью айтганидек совринни ютиш учун аблаҳ бўлиш керак. Мен ҳозирги МЮда бундай сифатларни кўрмаяпман.
Рой Кин дербидан сўнг ўйинчилар рақибларини қандай қучоқлаганини кўриб ҳайратга тушганини айтди. Мен ҳам! Қандай ***!. Бу дерби - чиқ ва ют.
МЮга тажовузкор ўйин кўрсатадиган ифлос ўйинчи етишмаяпти", - дейди Бербатов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар