"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас
03 авг 20:23
Янгиликлар
"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас
"Бенфика" Жоау Феликс билан шартнома имзолай олмайди.
Вингер айни дамда "Атлетико" ихтиёрида бўлиб турибди. Клуб футболчини сотмоқчи.
Португалия клуби президенти Руй Коштанинг таъкидлашича, "Бенфика"нинг ўйинчини жамоага қайтариш хоҳишига қарамай, бундай трансферни амалга ошириш учун молиявий имкониятларга эга эмас.
"Бенфика" "Атлетико" хоҳлаётган пулни тўлай олмайди. Уни қайтаришни хоҳлардик, аммо бу биз учун имконсиз", – деди Кошта.
Испан жамоаси Жоау Феликс учун 60 миллион евро олишни хоҳламоқда.
Қайд этилишича, "Астон Вилла" португал ўйинчисининг харидига энг кўп қизиқаётган клуб ҳисобланади.
Футболчи ўтган мавсумни "Барселона"да ижара асосида ўтказди ва Ла Лига доирасидаги 30та ўйинда 7та гол ва 3та ассист қайд этди.
Фикрлар