Бендтнер 35 ёшда: фаолиятини якунлаганига анча бўлди, киберспортга сармоя киритди ва ўзининг пранк-шоусини суратга олмоқда. Ва ростманасига ҳордиқ чиқармоқда
18 янв 2023 15:22
Янгиликлар
Бендтнер 35 ёшда: фаолиятини якунлаганига анча бўлди, киберспортга сармоя киритди ва ўзининг пранк-шоусини суратга олмоқда. Ва ростманасига ҳордиқ чиқармоқда
Лионель Месси 35 ёшида жаҳон чемпионатини ютди, Криштиану Роналду 37 ёшида бир мавсумда 20тадан ортиқ гол урди, Лукас Модрич эса ўша 36-37 ёшларида Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди ва яна ЖЧдан медаль олиб қайтди.
Никлас Бендтнерга эса "тонналаб" ишонч билдирилди, аммо фаолияти унчалик ёрқин чиқмади. "Менга пул билан келган ҳаёт тарзи жуда ҳам ёққан. Ўтмишга қайтиб, ўша ёш йигитчанинг бошига болға билан уришни хоҳлайман", – дея хафа бўлди кейинроқ у.
У яқиндагина 35 ёшни қарши олди. Лорд анчадан бери футбол ўйнамайди.
Сўнгги бор 2019 йилда майдонга тушганди, фаолиятини эса бир ярим йил олдин якунлади
Бендтнер юқори даражадаги расмий ўйинларда 2019 йилнинг ноябридан бери кўриниш бергани йўқ. У фаолиятини "Копенгаген"да якунлади, у "Мидтьюлланд"га қарши ўйинда ҳисоб 1:4 бўлиб турганда 16 дақиқага чиқди ва футбол билан хайрлашди.
Бендтнер Хитойда ҳам ўйнаши мумкин эди, аммо барчасини пандемия барбод қилди. У янги маданиятни забт этиш ўрнига Данияда жуда пастга тушди, аниқроғи тўртинчи дивизионнинг "Торнбю" жамоаси билан шартнома имзолади. У ерда унинг саёҳатини жуда кам одам кузатди.
Бендтнер анчадан бери элита лигаларда ўйнамади, футбол эса ҳудди унинг жонига теккандек эди. У 2021 йилнинг июнида, 33 ёшида фаолиятини расман якунлади.
Ўшандан бери нима билан шуғулланаётганди: киберспортга кирди ва пранк-шоуда иштирок этди
Никлас футбол билан хайрлашар экан, мураббийлик лицензиясини олиш устида ишлаётганини айтди. Бир ярим йил ўтди, аммо биз мураббий Бендтнерни ҳали кўрмадик.
Унинг характерини ҳисобга олганда, буни кўриш қизиқ бўларди. Айниқса, Эммануэль Адебайорнинг интизом ҳақидаги гапларидан сўнг:
"Биз клубнинг ҳар бир қоидасини тўлиқ ҳурмат қилардик. Ҳеч нарсани ҳурмат қилмаган ягона ўйинчи Бендтнер эди. Агар унга "кийим алмаштириш хонасида спорт шимларини кийма" дейишса, у албатта уларни киярди. Агар бизга саунага киришдан олдин футболкамизни ечиш кераклиги айтилса, у саунага футболка билан кириб кетарди".
Фаолиятини якунлагандан сўнг Никлас билан нима бўлди?
• У етти марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун машинадан айрилган. Воқеа 2021 йилнинг апрелида рўй берди, ярим йилдан сўнг эса Дания суди унинг Porsche Taycan Turbo S'ини олиб қўйди, бундан ташқари 4600 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортди (бу ҳозирги курс бўйича сўмда 64 миллион сўм атрофида).
• Энг машҳур бўлгани, киберспортга сармоя киритгани бўлди. Бендтнер компанияни рўйхатдан ўтказди ва унинг мақсади ёшларни ушбу йўналишда ривожлантириш эди. У 10-20 йилдан сўнг киберспорт дунёдаги энг катта спорт турларидан бирига айланишини айтди. "Мен томонимдан бунга эртароқ босқичда катта пул сарфламасдан сармоя киритмаслик аҳмоқлик бўларди", – деб қайд этди собиқ ўйинчи.
У 2022 йилнинг ноябрида CS:GO бўйича Blast Final Fall шоу ўйинида ҳаракат қилди, унда "Дания терма жамоаси" "орзулар термаси"га қарши ўйнади. Ҳисоб 6:9 эди, у билан эса 13:16 – Бендтнер тўрт очко жамғарди.
• Дания терма жамоасининг ЖЧ-2022 учун таркиби эълон қилинишида иштирок этди.
Унинг ўзи ЖЧ-2010 ва Евро-2012да ўйнаган ва иккисида ҳам гол урган.
• "Никлас Пранкер" шоусида суратга тушди. Даниялик у ерда ўз дўстлари ва кўчадаги тасодифий инсонлар билан ҳазил қилади. "Якунда барча кулади", – имзо. У 2000-йилларнинг бошида MTV'да чиққан Эштон Катчернинг "Punk'd" телешоусига ўхшатилган.
Бендтнернинг олтита эпизоди аллақачон чиққан. Улар YouTube'да дан тилида мавжуд, аммо сюжетни таржимасиз тушунса ҳам бўлади, унда Бендтнернинг майдондан ташқарида ҳозирда кўринишга эгалигини кўришингиз мумкин.
Бу ҳудди у бутун ҳаёти давомида шуғулланиши мумкин бўлган нарсадек гўё.
• Лорд шунингдек ижтимоий тармоқларда ҳам фаол. Бендтнерга обуна бўлганлар зерикиб қолишмайди.
Ажойиб таътил ҳам бўлган. Масалан, гўзал манзарали жойларда.
Ва шундай оддий услуб.
Аммо, фаол таътил ҳам бўлиб туради.
Сувда ҳам, қорда ҳам.
Яна чиройли ҳам.
Ва ҳашаматли ҳам.
Ҳа, тўлақонли таътил. Нима, ахир бунга ҳаққи бор.
Бендтнер футбол ҳақида гапирганми? Ҳа, аммо кам
Ҳикояларни эслаган. Масалан, "Ювентус"даги илк кунларида жамоадаги шерикларини излаган: "Ҳожатхонада 10 ёки 12 нафар йигитни топдим. Улар қаҳва ичишди, суҳбатлашишди, бир-бирлари билан мулоқот қилишди ва чекишди. Бу ерда вақтни ажойиб ўтказишимни ҳис қилдим".
Ҳикоялар асосан футболга таалуқли эмас эди. Бендтнер казинода 400 минг стерлингни деярли йўқотгани ва пулларни покерга сарфлаб юборганини айтиб берди.
"Ҳозирда ҳаётимдаги ўрним мени қониқтирмоқда. Ҳеч қаерга шошмаяпман. Режа ва қаерга ҳаракатланишим бўйича тушунчам бор. Жуда ҳам мамнунман, менда орзу қилишим мумкин бўлган деярли барча нарса бор. Футбол эндиликда ҳаётимнинг бир қисми эмаслигини ҳисобга олсак", – деди у ўтган ёзда Soundvenue'га берган интервьюсида.
Мураббийлик нима бўлади? "40-45 ёшимгача биринчи клубимни қабул қилиб оламан деб ўйлайман", – деди Бендтнер уч йил олдин, аммо ҳали бу томонга ҳаракат қилмаётган гўё.
35 ёшни қарши олди. Яна беш йил кутамизми?
Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси
Фикрлар