UZ

Бьелса янги клуб билан музокараларни бошлади Янгиликлар

Бьелса янги клуб билан музокараларни бошлади

Ҳозирда ишсиз юрган аргентиналик мутахассис Марсело Бьелса фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.

"Сантос" клуби 67 ёшли мутахассис билан ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади. Томонлар музокараларнинг дастлабки босқичини ўтказишди, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Мураббийнинг сўнгги иш жойи "Лидс" бўлган эди. У Англия клубида 2018-2022 йилларда ишлади.

"Сантос" жорий мавсум Бразилия А Сериясида 34 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика