

27 ёшли футболчи фаолиятини "Милан"да давом эттирмоқчи.
Миланликлар уни Златан Ибрагимовичга ўринбосар сифатида кўришмоқда. Ҳужумчи "Милан"га текинга тушиши мумкин, сабаби унинг "Торино" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади.
Белотти 2015 йилдан бери Турин жамоасида ўйнайди. Форвард жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги иккита ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.



