UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

Беллингем учун 5 клуб. У қайси бирини танлайди? Янгиликлар

Беллингем учун 5 клуб. У қайси бирини танлайди?

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ўтган мавсумдан буён кўплаб клубларнинг трансфер мақсадига айланган.

Ўтган ёзда 19 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш кучайганди. Бироқ дортмундликлар ёш англияликни ўз рўйхатида сақлаб қолишди, аммо кейинги йил буни такрорлаши даргумон. 

Футболчига 5 нафар жиддий даъвогар бор. Келинг, уларнинг ҳар бирини батафсил кўриб чиқайлик.

"Реал Мадрид"

"Реал Мадрид" бу рўйхатда Англия Премьер-лигаси аъзоси бўлмаган ягона клубдир. Афтидан, "қаймоқранглилар" ўйинчи учун Премьер-лигадаги рақибларга қарши курашда ғалаба қозонади. Маълумки, 2019 йилдан бери "Реал" футболчи билан бир неча бор алоқага чиққан. Ҳатто Мадриднинг кўрсатмаси бўйича ярим ҳимоячи "Боруссия" билан шартномани узайтирмаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Ҳамкорликдан томонлар ўзаро манфаатдор. 

"Реал" Беллингемни Лука Модрич ёки Тони Кроосга ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Кроос аллақачон фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти, 37 ёшли Модрич эса аста-секин бунга яқинлашмоқда. Ярим ҳимоячилар триоси – Чуамени, Камавинга ва Беллингем жуда истиқболли кўринади. 


"Ливерпуль"

Ҳеч кимга сир эмаски, "Ливерпуль" марказий ярим ҳимоя позицияси учун футболчи қидирмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп ҳам тасдиқлади. Мерсисайдлар таркибида Тиаго, Жордан Ҳендерсон ва Жеймс Милнер бор. Аммо улар анча ёши катта футболчилар ҳисобланишади.

Алекс Окслейд-Чемберлен ва Наби Кейта ҳам бор. Лекин уларга барқарорлик етишмайди. 

ОАВ хабарларига кўра, Беллингем – "қизиллар"нинг ёзги трансфер мақсади. Футболчи учун бу яхши вариант бўларди. Ёш ярим ҳимоячи тезда мерсисайдларнинг асосий ўйинчисига айланиши эҳтимоли юқори. Аммо масаланинг нозик жиҳати бор. Яъни, "қизиллар" Беллингем учун камида 100 миллион евро тўлай оладимикан?


"Манчестер Юнайтед"

"Манчестер Юнайтед" бутун ёзни "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни қўлга киритиш учун ўтказди. Лекин трансфер амалга ошмади. Беллингем "Манчестер Юнайтед" янги мақсадига айланди.

"Манчестер Юнайтед"да марказий ярим ҳимоячилардан Фред ва Донни ван де Бек бор. Бироқ бразилиялик Эрик тен Ҳаг қўл остида ротация ўйинчисига айланди, нидерландиялик эса захира ўриндиғида азобланишда давом этмоқда. "Юнайтед" "Боруссия"га Жуд учун керакли миқдорни тўлашига шубҳа йўқ, аммо футболчининг ўзига бу трансфер керакми? 


"Манчестер Сити"

"Манчестер Сити" трансферлар учун катта маблағ тўлаши ҳеч кимга сир эмас. Беллингем ҳам Англия чемпиони қизиқиши доирасида бўлиб турибди. Миш-мишларга кўра, Эрлинг Ҳоланд собиқ жамоадошини Манчестерга кўчиб ўтишга ундамоқда. Футболчилар "Боруссия"да бирга ўйнаган ва доимий алоқада бўлиб келишади.

Беллингемнинг "Манчестер Сити"да баъзи истиқболлари бор. Марказий ярим ҳимоячилардан "шаҳарликлар" таркибида фақат шартнома муддати тугайдиган Илкай Гюндоган бор. Беллингем тез орада Гюндоганни алмаштириши мумкин. Унинг учун бу трансфер яхши вариант бўларди.

 

"Челси"

Бир қарашда "Челси"да майдон марказида ўйнашга қодир футболчилар етарли. Хусусан, Матео Ковачич, Рубен Лофтус-Чик ва Коннор Галлахер бор. Айтайлик, Н'Голо Канте ва Жоржиньо ҳам бор, гарчи улар кўпроқ ҳимоявий ўйинчилар бўлса-да. Аммо "Челси" ҳар доим порлаётган ўйинчиларни сотиб олишга ҳаракат қилган. 

"Челси"да катта трансфер режалари бор. Лондонликлар келаси ёзда Беллингем ва Деклан Райсни сотиб олишмоқчи. Ҳозирда Лондон клуби Беллингхем учун энг яхши вариант эмас. Лекин мавсум охиригача кўп нарса ўзгариши мумкин.


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика