Беллингем "Реал"даги 16 голи ҳақида: "Бунча кўп уриш мен учун ноодатийдир. Эркинлик бўлган пайтда хавфли бўламан"

Narzulla Saydullayev
17 дек 2023, 20:16
Жуд Беллингем унга жорий мавсумдагидек кўп гол уриш ноодатий эканлигини тан олди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум "Реал" таркибида 19та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 5та ассист қайд этди.

"Ўтган мавсумда 14та гол ургандим, бунисида эса аллақачон ундан кўп. Мен учун бунчалик кўп гол уриш ноодатийдир. Ўзимга кўпроқ масъулиятни оляпман. Майдонда эркинлик бўлган пайтда хавфли бўламан", – деди Беллингем.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/telefoot_TF1