UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  1 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  1 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  9 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  69 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  1 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  3 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  1

БЕЛЬГИЯ – ЖАЗОИР 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

БЕЛЬГИЯ – ЖАЗОИР 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Бельгия - Жазоир учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
ЖЧ-2014. “H” гуруҳи. 1-тур
21:00. БЕЛЬГИЯ – ЖАЗОИР 2:1

17 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Марко Родригез (Мексика)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марвин Торрентера (Мексика), Маркос Кинтеро (Мексика)
Захира ҳаками:
Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар:
Фегули, 25 пенальти - 0:1. Феллайни, 70 - 1:1. Мертенс, 78 - 2:1.

Бельгия:
1.Тибо Куртуа, 2.Томас Алдервейрелд, 4.Венсан Компани, 5.Ян Вертонген, 6.Аксел Вицел, 7.Кевин Де Бруйне, 9.Ромелу Лукаку (17.Дивок Ориги, 58), 10.Эден Азар, 15.Даниэль ван Буйтен, 19.Мусса Дембеле (8.Маруан Феллайни, 65), 22.Носир Чадли (14.Дрис Мертенс, 46).
Жазоир: 23.Раис Мболи, 2.Мажид Бугерра, 3.Фаузи Ғулом, 5.Рафиқ Халличе, 10.Софьян Фегули, 12.Карл Межани (9.Набил Гилас, 84), 14.Набил Бенталеб, 15.Эл Араби Судани (13.Ислам Слимани, 65), 19.Сафир Тайдер, 21.Рияд Маҳрез (8.Меҳди Ласен, 72), 22.Меҳди Мустафо.
Огоҳлантиришлар: Ян Вертонген 24 - Набил Бенталеб 33




                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув якунланди. Бельгия иродали ғалабага эришди. Ушбу жамоанинг барча мухлисларини табриклаймиз. Бугун яна иккита ўйин бор, ухлаб қолиб чиройли голларни ўтказиб юборманг!

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Жазоирнинг мақсади ҳисобни ушлаб қолиш эди, мақсадга эриша олмади, Бельгия иккита гол уриб қўйди

86.
Феллайни қулай имкониятда эди, аммо тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди, Маруан ўзига ўхшашни бошлади

84. Ўзгариш. Жазоир.
Карл Межани ўрнига Набил Гилас тушди. Бозорда гилоснинг нархи қанча ким билади?

83. Ўйин анча қизиқарли тарзда давом этмоқда! Феллайни боши билан дарвозага зарба берди, Раис тўпни қайтарди!

80.
Марк Вильмотс захирадан майдонга туширган иккала футболчиси гол урди, Дивок Ориги ҳам захирадан тушган...

78. Эден Азар қарши ҳужумни бошлади, ўнг қанотдан очилаётган шеригини кўриб тўпни унга ташлади, иккинчи бўлим бошида майдонга тушиб анча фаол ўйнаган Дрис Мертенс дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб дарвозани ишғол қилди - 2:1.

78. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ, МАЛАДЕС бола Мертенс!

77.
Жазоир бош мураббийи Воҳид Халилхожич ўз вақтида Қатар миллий терма жамоаси мураббийи бўлган ва Тошкентга келганди. Ҳозир у Бразилияда

75.
Хориж ОАВнинг берган маълумотларига кўра Феллайни ЖЧларда Уэйн Рунидан кўпроқ гол урибди. Маруаннинг мундиаллардаги илк голи. Месси ва Роналду ҳисобида 2тадан гол бор.

74. LIVE статистика:
Зарбалар: 13:1, аниқ зарбалар: 7:1

73.
Энди нима бўларкин? Жазоир ғалабани қўлдан чиқармоқда, ҳужумга ўтармикин? Кўрамиз. Ўйин янада қизийди

72. Ўзгариш. Жазоир.
Рияд Маҳрез ўрнига Меҳди Ласен тушди

70. Кевин Де Бруйне тўпни жарима майдонига оширди, пас жуда чиройли чиқди. МЮ ярим ҳимоячиси бўлган Феллайни боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.

70. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ, МИКРАФОН! ЙЎҒЕ ФЕЛЛАЙНИ!

68.
Маълумот учун, Дивок Ориги 1995 йилда туғилган...

67. Хавфли вазият!!!! ОРИГИ! МБОЛИ!  Ҳозирги вазият қаҳрамонлари эди бу. Дивок Ориги дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Раис Мболи тўпни қайтарди!

66. Ўзгариш. Жазоир.
Эл Араби Судани ўрнига Ислам Слимани тушди

65. Ўзгариш. Бельгия.
Дембеле ўрнига Маруан Феллайни тушди. Аднан Янузайни бугун майдонда кўрмаймиз((

60.
Вертонген ўйинни охиригача ўйнамоқчи эмасми дейман, майдон марказида Фегулининг оёғига ташланди. Ҳакам қоп қора қошларини чимириб қўйди

58.
Фегули ўнг қанотдан олдинга бориб бурчак тўпи ишлаб олди. Кейин мухлисларга қараб "Янада баландроқ!" деди

58. Ўзгариш. Бельгия.
Ромелу Лукаку ўрнига Дивок Ориги тушди, Янузай ҳамон захирада ўтирибди

56. Хавфли вазият!!! Тайдер бурчак тўпини амалга оширди, Межани боши билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди, тўп бироз ноаниқ кетди. Акс ҳолда... акс ҳолда бўлар эди.

54.
Мертенс "маладес" экан. Иккинчи бўлим бошида тушиб анча мунча хавфли вазиятлар ташкил қилди, бу сафар ўзи ишлаган жарима тўпини амалга оширди, дарвозабонга балли

52.
Бельгия жарима тўпига эга бўлди, бугун жуда кўп бор эслаганимиз Раис Мболи тўпни муштлари билан қайтариб юборди

52.
Мертенс ўйинга анча фаол қўшилиб кетди, бу сафар у ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб дарвоза томон тўпни оширди, дарвозабон ўз ўрнида

50. Хавфли вазият!
Мертенс бурчак тўпини амалга оширди, Раис Мболи тўпни қайтаришда хато қилди, ундан ўтган тўп Вицелнинг бошига бориб тегди ва майдонни тарк этди

47.
"Олтин авлод"га эга бўлган Бельгия иккинчи бўлимда нима қила оларкин? Балки янги футболчиларни тушуриш керакдир, захирада Аднан Янузай бор анаққиса

46. Иккинчи бўлим старт олди. Нима эди? қани кеттик!

46. Ўзгариш. Бельгия.
Носир Чадли ўрнига Дрис Мертенс тушди

Ўйиннинг энг сара ва "свежий" фотоларини томоша қилиб боринг Манба

45+1. Бўлим якунланди, Жаҳон чемпиони! бўлиши мумкин дейилган Бельгия Жазоирга мағлуб бўлмоқда.

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. Мана ҳужум! Чадли тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб олиб дарвозага зарба берди, Жазоир дарвозасида ёш бола эмас Раис Мболи турибди

42.
Бельгия ҳисобда ортда қолаётган жамоага ўхшаб ўйнаётгани йўқ. Ҳужумлар қандайдир секин ва ноаниқ бўлмоқда

40.
Ҳозирги вақтга қадар Бельгия 18 бор хавфли ҳужум қилган, Жазоир эса 1 марта... ҳисоб 0:1.

38.
Ян Вертонгеннинг жаримадан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди

37. Маҳрез жарима майдони ёнгинасида Алдервейрелдни йиқитди, (шуниям йиқитасанми бошқа фамилияси қисқароғини йиқитей) жарима тўпи

35.
Энди Носир Чадли зарба берди, аниқ бораётган тўпни дарвозабон ушлаб олди

34. ЗАРБААААААА! 30 метрлардан "Зенит" футбочлиси Вицел кучли ва аниқ зарба берди, Раис тўпни қайтарди!

32. Огоҳлантириш.
Жазоир. Набил Бенталеб

32.
Бельгия яна бир бурчак тўпига эга бўлди, узатилган тўп ҳеч кимга насиб қилмади, бурчак тўпини Де Бруйне амалга оширди

30.
Бугун футболчилар ноаниқ зарба бериш бўйича куч синашишмоқда, Де Бруйне шундай зарба бердики буни ёш футболчиларга кўрсатиб "жарима тўпини шундай тепиш керак эмас" деб ўргатиш мумкин

29.
Эден Азарни Тайдер йиқитди, Де Бруйне жарима тўпини амалга оширади.

27.
Дембеле узоқ масофадан дарвозага зарба бериб кўрди, ноаниқ

25. "Валенсия" футболчиси Софян Фегули 11 метрли жарима тўпидан Тибо Куртуани ожиз қолдирди - 0:1.



25. ГОООООООООООООООООООООЛ. ФЕГУЛИ!

24. Огоҳлантириш.
Бельгия. Ян Вертонген

24.
Чап қанотдан тўп жарима майдони ичига оширилди, Вертонген ўз жарима майдони ичида Фегулини йиқитди. Бош ҳакам Бельгия дарвозаси томон пенальти Белгилади

24. ПЕНАЛЬТИ!!!! Жазоир тепади!

23.
Жазоир заявкасидан ўрин олган 17 нафар футболчи Франция ҳудудида туғилганини таъкидлаш лозим.  

22.
Дастлабки 10 дақиқада тўп билан муомала қилишда Жазоир устун эди, ҳозир Бельгия устунликни қўлга олди - 61:39.

21. Хавфли вазият!
Биринчи аниқ зарба! Де Бруйне чамаси 23 метрлардан дарвозага зарба берди, Раис (бува) Мболи тўпни қайтарди.

20. Бельгиянинг ЖЧдаги сўнгги ғалабаси сифатида 2002 йил Россия устидан қозонилгани ҳақида ёздик. Ўша ўйинда Марк Вильмотс акробатик тарзда гол урганди. Вильмотс ҳозир Бельгия терма жамоаси бош мураббийи

18.
Энди Жазоирнинг ҳужуми. Рияд Маҳрез рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва... чап оёғи билан қанчалик ноаниқ! зарба бера олишини барчага кўрсатиб қўйди. Ёмон эмас, анча ноаниқ кетаркан

18.
Алдервейрелд ўнг қанотдан жарима майдонига тўп оширди, дарвозабон чигал ёзди машқдагидек ҳаракат қилиб тўпни илиб олди.

17.
Кевин Де Бруйне узоқ масофадан дарвозага зарба берди, тўп дарвозагача етиб бормади. Ҳимоячи аталмиш футболчиларга тегиб қайтди

16. Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионатида охирги тўққизта учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонган экан. 2002 йил Россия устидан бўлган ўша ғалаба

15.
Лукаку ҳужумда Бугеррани йиқитди, ҳакам жарима тўпини белгилади

14.
Дембеле тўпни олдинга Лукаку томонга оширди, "Челси"га тегишли бўлган ҳужумчи бу тўп узатишни тушунмади

13.
Ҳозир агар шундай давом этаверса майдондаги эмас трибунада нималар бўлаётганини ёзишга ўтиб кетамиз.

12.
Ўйин темпи анча паст, томонлар бир бирларини ўрганишда давом этишмоқда. Мухлислар бу ланж ўйинни жонлантириш учун жонли тўлқинни бошлаб юборишди. Қўшним Тўлқин акага салом

10. Дастлабки 10 дақиқада ҳеч қайси жамоа хавфли ҳужум қилмади, ҳозирча дарвоза томон биронта зарба берилгани йўқ! 

8.
Бельгиянинг ҳужуми жарима майдонига етмасдан узилиб қолмоқда.

8.
Кўпчилик томонидан аутсайдерга чиқариб қўйилган Жазоир рақибдан умуман ҳайиқмай ўйнамоқда.

7. Жазоир термаси жаҳон чемпионатидаги охирги беш ўйинидан бери гол ура олмаяпти. Сўнгги бор бу жамоа 1986 йилги мундиалда гол урган!

6.
Эден Азар ўйинни ўз қўлига олишга уринди, унинг ҳаракатлари чиройли чиқди, аммо тўп оширишдан сўнг Кевин Де Бруйне ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

4.
Тўп Бельгия футболчиларига тушганида стадион "увилламоқда", даҳшатли манзара. Тушунарлики стадионда жазоирлик мухлислар кўп экан

3.
Яна африкаликлар ҳужум қилишди, бу сафар ҳам ҳаводан узатилган тўпни Ван Буйтен қайтарди

2.
Жазоир ўйиндаги илк жарима тўпини амалга оширди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячилари тўпни қайтариб юборишди

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Бугун Бельгия қизил, Жазоир эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

- Энди Жазоир давлат мадҳиясига навбат

- Дастлаб Бельгия давлат мадҳияси янграмоқда...

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Бельгия ва Жазоир ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини сизларга Нарзулла Сайдуллаев тақдим этади.

- Баҳс соат 21:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика