UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  0 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5

Бекзод Қодирқулов: “Кўрикка келганларни синовдан ўтказиб олдик” Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: “Кўрикка келганларни синовдан ўтказиб олдик”

“Янгиер-Қурувчи” бугун Тошкентда “Локомотив”га қарши назорат учрашувида (0:2) майдонга тушди.

Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларига қулоқ тутдик.

“Гарчи бугун мағлубиятга учраган бўлсак-да, яхши ўйин бўлди. Асосий таркибда майдонга туширган футболчиларимиз 60 дақиқа давомида рақибга етарлича қаршилик кўрсатишди. Гол уриш учун вазиятлар яратилди. Қолган 30 дақиқада кўрикка келган футболчиларни синовдан ўтказиш учун майдонга туширдик. Бу эса рақибга қўл келди ва икки маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлишди. 

Бу ўйин жамоамиз учун анча фойдали бўлди. Чунки кўрикка келганларни яна бир маротаба синовдан ўтказиб олдик. Таркибимиз ҳам деярли 70 фоиз аниқ бўлиб қолди. Тез орада уч ёки тўрт нафар тажрибали футболчи келиб қўшилади. Ҳозирда ўзимизга керак бўлган кадрлар билан аллақачон келишиб қўйдик”, - дея сўзини якунлади Қодирқулов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика