Беккенбауэр: "Гвардиола қолишини истаймиз, аммо у бир қарорга келиши керак"
Aslanov Jasurbek
17 сен 2015, 12:43
"Бавария" фахрий президенти Франц Беккенбауэр жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг клубда қолишига умид билдиряпти.
"Барчамиз Гвардиола "Бавария"да қолишини истаймиз. Аммо у йил охиригача келажаги борасида бир қарорга келиши лозим, акс холда вазият оғирлашади" - дейди Беккенбауэр.
Гвардиоланинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2016 йилнинг ёзигача белгиланган.