UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  0 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  0 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  18 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  7 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1

Бэйл vs Неймар ҳисоб-китоблари Янгиликлар

Бэйл vs Неймар ҳисоб-китоблари

Мавсум аввалида иккита энг катта шов-шувли трансферлар амалга оширилган эди. "Реал" Бэйлни, "Барселона" эса Неймарни танлаган эди.

Куни кеча Испания кубоги финалида "Реал" - "Барселона" жамоалари ўзаро баҳслашишди. Финалда Роналдо майдонга туша олмаганидан хабарингиз бор. Роналдонинг энг катта рақобатчиси Лионель Месси эса кечаги ўйинда майдонда ҳаракат қилди. Лекин кўпчилик ушбу футболчини нечинчи ўйиндирки майдонда "кўрмаяпти". Испания финалидаги "Эль класико"да бу сафарги катта қарма-қаршилик Месси - Роналдо бўлмади. Бири майдонга туша олмади ва яна бири ўзини яхши томонларини кўрсата олмаяпти. Мавсум аввалида "Реал" ўз сафига Гарет Бэйлни, "Барса" эса Неймарни сотиб олишган эди. Ушбу трансферладан кейин "Эль класико"да янги катта-кичик Бэйл - Неймар қарама-қаршилиги пайдо бўлди. Табиийки, ушбу икки футбол юлдузларининг кўрсатаётган ўйинлари ва трансфер сўммаси кўпчилик томонидан муҳокама қилина бошланди ва ҳалигача бу мавзу давом этиб келмоқда.


Кечаги финалда энг асосий фигура Роналдо-Месси эмас, балки Неймар - Бэйл бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг қизиғи, Испания кубоги финали тақдирини айнан биз санаб ўтган футболчилардан бирининг ажабтовур ҳаракатию, ақл бовар қилмас тезлиги эвазига киритилган супер голи ҳал этгани ҳам эътиборга молик. Ким кучли Бэйл ёки Неймар? Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб бериши мумкин. Лекин статистика бунга аниқроқ ва батафсилроқ жавоб бера олиши мумкин. Шунга асосланиб қандайдир хулоса чиқарса бўлади. Статистикага ўтишдан олдин эса бир нарсага эътибор қаратиб ўтишни истардим. Кечаги финалда "Реал" ўзининг асосий юлдузи Роналдосиз ўйнади. Лекин учрашувга сўнгги нуқтани қўйишда унинг жамоадоши Бэйл фаоллик кўрсатди ва Криштианонинг йўқлигини билдирмади. Неймар эса Месси билан бирга майдонга тушди. Унда ҳам имкониятлар бўлди. Аммо Гарет сингари бу вазиятлардан наф чиқара олмади. Айниқса учрашув сўнггидаги зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтгани "Барселона" мухлислари юракларини бир ўйнатиб ўтди. Балки Роналдонининг ўйнай олмагани Бэйл учун фойдали ёки қўшимча куч билан ҳаракатланишига асосий сабаблардан бири бўлгандир. Неймарда эса аксинча. Мессининг майдонда борлиги унинг ўзини тўлиқ кўрсатишига тўсқинлик қилаётгандир. Бу энди бошқа масала. Гарет Бэйл кечаги ўйин қаҳрамони сифатида ўз жамоаси билан илк совринини қўлга киритди ва унда бу совринлар сонини ошириш имконияти яна сақланиб қолган. Неймарда эса аксинча. Унда фақатгина Испания чемпионлигини қўлга киритиш имконияти бор. У ҳам бўлса жуда кам миқдорда. Қолганини эса вақт қўрсатади. Биз эса ушбу футболчиларнинг статистикаларига назар соламиз. Аслида қайси футболчи ўз трансферини оқлаб, жамоасига фойда келтирмоқда?


Гарет Бэйл - Испания чемпионати
Ўтказган ўйинлари: 25
Ўтказган дақиқаси: 1889
Голлари: 14
Голли узатмалари: 12
Тўп узатиш аниқлиги: 76%
Дарвоза томон зарбалари: 64
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 29
Тўп узатмалари: 659

Гарет Бэйл - Испания кубоги

Ўтказган ўйинлари: 5
Ўтказган дақиқаси: 387
Голлари: 1
Голли узатмалари: 0

Гарет Бэйл - Чемпионлар лигаси

Ўтказган ўйинлари: 9
Ўтказган дақиқаси: 646
Голлари: 5
Голли узатмалари: 3
Тўп узатиш аниқлиги: 82%
Дарвоза томон зарбалари: 26
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 12
Тўп узатмалари: 231

Жами ўтказган ўйинлари: 39
Жами голлари: 20
Жами голли узатмалари: 15



Неймар - Испания чемпионати
Ўтказган ўйинлари: 25
Ўтказган дақиқаси: 1711
Голлари: 9
Голли узатмалари: 8
Тўп узатиш аниқлиги: 84%
Дарвоза томон зарбалари: 54
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 30
Тўп узатмалари:  945


Неймар - Испания кубоги

Ўтказган ўйинлари: 3
Ўтказган дақиқаси: 208
Голлари: 1
Голли узатмалари: 0



Неймар - Чемпионлар лигаси

Ўтказган ўйинлари: 10
Ўтказган дақиқаси: 774
Голлари: 4
Голли узатмалари: 3
Тўп узатиш аниқлиги: 86%
Дарвоза томон зарбалари: 26
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 13
Тўп узатмалари: 419

Жами ўтказган ўйинлари: 38
Жами киритган голлари: 14
Жами голли узатмалари: 11

Статистика шуни айтмоқдаки, айни пайтда Бэйл ўзига ишлатилган пулларни оқламоқда.
Футболчиларнинг ўзаро таққослаганда, катта фарқ билан "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси устунлик қилмоқда. Флорентино Перес футбол тарихидаги энг қиммат футболчи қилган Гарет Бэйл айни пайтда жуда аъло даражадаги формада. лекин Ҳали олдинда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги ҳал қилувчи муҳим ўйинлар кутиб турибди. Асосий масалалар энди ҳал бўладиган палла яқинлашмоқда. Неймар эса энди бор куч-ғайратини примьерода сарфлашига тўғри келади. Бу икки футболчини иқтидорига шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. Дебют мавсумда эса Гарет Бэйл кўпроқ ёрқинроқ ўйин кўрсатмоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика