"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи
09 окт 2024 13:49
Янгиликлар
"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи
"Байер" хавбеки Флориан Вирц фаолиятини "Бавария"да давом эттирмоқчи, деб хабар берди "Sky Sports".
Хабарларга кўра, 21 ёшли Вирцга Испаниянинг "Реал" ва Англиянинг "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ ярим ҳимоячи хорижга кетишдан олдин "Бавария"да ўйнашни хоҳлайди.
Олдинроқ унинг хизматларига мюнхенликлар қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди, бироқ бу борада музокаралар олиб борилгани йўқ.
Флориан Вирц жорий мавсум "Байер" таркибида 11 ўйинда қатнашиб, 7 та гол уриш ва 2 та голли узатмани амалга оширишга улгурди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар