UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  0 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  1 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  2 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  12 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5

Бахтиёр Ёқубов: “Пахтакор”дан очко олиш илинжида эдик Янгиликлар

Бахтиёр Ёқубов: “Пахтакор”дан очко олиш илинжида эдик

Кеча олий лиганинг 9-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (2:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар томонидан киритилган ягона гол муаллифи Бахтиёр Ёқубовнинг ўйин ҳақида фикрлари билан қизиқдик.
- Пахтакор чемпионат пешқадами. Таркиб жиҳатдан ҳам анча кучли жамоа. Шуни билган холда ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки Тошкентдан очко билан қайтишни мақсад қилгандик,  - дея гап бошлади Бахтиёр Ёқубов.

- Ўзинглар ҳам кўрган бўлсанглар керак, учрашув кутилганидек қийин кечди. Лекин биз фақат ғалаба учун ўйнадик. Бунинг учун барчамиз охиригача курашдик. Бироқ учрашув бош ҳакамининг қарорлари зараримизга ишлади. Улар ҳақида кўп гапиришни истамайман. Майдонда нима юз берганини ҳамма кўрди. Муносиб баҳони мухислар бергани маъқул.

- Бутун учрашув давомида тенгма-тенг ўйнаб, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учраш аламли бўлса керак. Боз устига пенальтидан?
- Албатта. Йигитларнинг бутун учрашувда қилган меҳнати якунда бесамар кетгани ачинарли. Бу ўйин билан камида дурангга лойиқ эдик.

- Пенальти борасида фикрингиз қандай?
- Ҳимоячимиз Рижко ўша вазиятда рақиб футболчиси билан тўқнашди.У атайлаб рақибига ургани йўқ. Назаримда, бу вазиятда ҳакам пенальти бермаса ҳам бўларди.

- Умуман олганда бош ҳакам тўғрисида фикрингиз қандай?
- Ҳакамнинг сўнгги дақиқаларда пенальти бергани учун эътироз билдирмайман. Ундан олдинги ҳолатларда ҳам ҳакам айрим қарорлари билан бизни ҳайрон қолдирди. Хусусан ҳимоячимиз Раҳматулло Бердимуродовга иккинчи сариқ карточкани бериш керак эмасди деб ўйлайман. Чунки Бердимуродов ўша вазиятда майдонда пайдо бўлиб қолган иккинчи тўпни ташқарига тепиб юборди. Чунки дарвозабонимиз бошқа тўпни олиб ўйинга киритаётганди. Ҳакам эса Раҳматуллони огоҳлантириб ўтирмасдан иккинчи “сариқ”ни бериб майдондан четлатди.

- Ушбу йўқотишдан кейин сизларга янада қийин бўлгандир?
- Албатта. Сафарда бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас. Боз устига “Пахтакор”дек жамоага қарши 10 киши бўлиб тўп тепиш қийин. Лекин шунга қарамай баҳс охирига қадар ҳаммамиз очко олиш илинжида ўйнадик.

- "Навбаҳор" таркиби бу йил янгидан шакллантирилган бўлишига қарамай, жамоа турнир жадвалида юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Айтинг-чи, жамоа бунга қандай эришмоқда?

- Дарҳақиқат, таркиб бу йил тузилди. Жамоага яхши ва шу билан бирга юқори савиядаги ўйинчилар олиб келинган. Ҳамма бир-бири билан аҳил-иноқ. Худди бир оиладек. Бундай бўлишида табиийки бош мураббийнинг ўрни катта. Чунки Бахтиёр ака Ашурматов қисқа вақт ичида Наманганда курашчан жамоа туза олди. Ҳамма футболчилар учрашувга жиддий қарайди ва ижобий натижа йўлида бор кучини бериб ўйнамоқда.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика