Бахтиёр Бобоев: "Мураббий ва футболчиларимизга ишонамиз"

Narzulla Saydullayev
20 фев 2014, 18:15
Матбуот анжуманида “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоев кириб келаётган янги мавсум билан барча-барчани муборакбод этди.
- Жамоамиз таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди. Бир неча футболчилар клубни тарк этишди, сафимизга янгилар келди. Футболда бундай ўзгаришлар бўлиб туради. Сафимизга баъзи тажрибали футболчиларни таклиф этдик. Улар клубимиз академиясидан етишиб чиқаётган ёшларимизга тажриба тўплашда асқотади. Янгиларни қабул қилишда нафақат уларни статистик маълумотлари ва видеороликларини, балки назорат учрашувларида ҳам синчиковлик билан кузатдик. Умид қиламизки, улар жамоа манфаати учун ўз ҳиссаларини қўшадилар. Бу мавсум олдидан жамоамизнинг ўртача ёши анчайин кичрайганини айтиб ўтишим лозим. Жамоа олдига ҳар доимгидек юқори вазифалар қўйилган. Ўтган йилги натижаларимиздан ҳам яхшироқ кўрсаткичлар қайд этишга ҳаракат қиламиз. Осиё Чемпионлар лигаси стартига ҳам қисқа вақт қолди. Гуруҳимиздан жудаям кучли жамоалар ўрин олган. Бироқ биз мураббий ва футболчиларимизга ишонамиз, - дейди Бахтиёр Бобоев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›