UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  2 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  1 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  0 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  20 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  9 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  7 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  2 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  66 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  1 14:35"Контега қарши битта ўйин бир йиллик тажрибага тенг"  2 14:08Гвардиола олдида катта танлов: "Сити"да қолиш ёки янги чақирувни қабул қилиш  36

Бахтиёр Бобоев: "Финалда кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади" Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: "Финалда кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади"

"Динамо" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Бахтиёр Бобоев қатнашди.

"Олдимизга қўйилган вазифаларни бажара олмадик. Ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқмадим. Жамоам гол ўтказиб юборгач ўзига келиб олади ва ҳисобни ўз томонимизга оғдиришларига ишонгандим. Рақиб жамоанинг ҳам ўйинини таъкидлаб ўтган бўлардим. Бизнинг футболчиларимиз кўп вазиятларда шошилиб қолишди", - дейди Бахтиёр Бобоев.

- Самир Бекрич ва Иван Милошевич кеча ёшлар жамоасида ўйнади...

- Милошевич ўтган турда "Машъал" билан баҳсда кичик жароҳат олганди. Шу боис ўйин амалиётини бериш учун ёшлар жамоасида ўйнатдик. Бекрич ҳам жароҳатдан кейин ўзига кела олмаяпти. Кейинги ўйинларда улар майдонга тушишлари мумкин.


- Олдинда "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубоги финали кутиб турибди...

- Жиззахдаги финал битта ўйиндан иборат. Иккала жамоанинг имконияти 50-50. Кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади. "Насаф" жамоаси кучли, шаклланган жамоа. Бизда муаммолар бор, бир қатор етакчиларимиз финалда иштирок эта олишмайди. Жавон Иброҳимовда жароҳат бор, Хайрулла Каримов дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Аммо финалда охиригача ўйнаймиз. Финалга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика