UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  0 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  0 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  85 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Бахтиёр Бобоев: "Бунёдкор"да кучли мураббий ишлаши лозим" Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: "Бунёдкор"да кучли мураббий ишлаши лозим"

"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар директори Бахтиёр Бобоев иштирок этди.

"Йигитларга раҳмат. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришди. Барча футболчи ўзига айтилган кўрсатмаларни аниқ бажарди.

Йигитлар рақиб ўйинига қараб ҳаракат қилишди. 

Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди? Бу бизнинг айбимиз. Иккинчи рақам остида ҳаракат қилганимизда доимо совуққонлик етишмайди. Ёшларга бироз тажриба етишмаяпти. Бу борада албатта иш олиб борамиз. 

Мен бош мураббий эмасман. Биз мураббий қидиряпмиз. Шошиб кимнидир қўйиб қўймоқчи эмасмиз. Вариантларимиз бор. 

Бу борада изланишлар олиб бормоқдамиз. Маҳаллий мураббий ёки чет элдан бўлади дея олмаймиз. Қосимов? Вариантларимиз орасида Миржалол Қосимов ҳам бор. Бундай вазиятда тезкорлик билан бошқа мураббий қўйиб бўлмайди. Шу сабабли, мен ўзим жамоани бошқариб турибман. 

ОЧЛга чиқиш чиқмаслигимиздан қатъий назар жамоамизда кучли мураббий ишлаши лозим", дейди Бобоев.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика