UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Бахтиёр Ашурматов: "Тан оламан бугун "Пахтакор" ғалабага ҳақли эди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Тан оламан бугун "Пахтакор" ғалабага ҳақли эди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




"Жуда оғир ўйин ўтказдик. Тан олиш керак "Пахтакор" кўп жабҳада биздан устун бўлди. Афсуски бизнинг жамоа ташаббусга эга бўла олмади, майдонда оғир ҳаракат қилдик. Айниқса иккинчи таймда тўп назоратини бутунлай "Пахтакор"га бериб қўйдик. Шу боис ўйинни ўзгартириш учун Сидиқовни ўрнига иккинчи ҳужумчини тушириб, тактикани ўзгартиришга қарор қилдик. Афсуски биз билан ўйингача майдонга тушмаган Черан тузалиб бугун захирадан ўйинга қўшилиб гол урди. Черан ўзининг маҳоратли футболчи эканини яна бир бор кўрсатди. Тан олиш керак "Пахтакор" бугун ғалабага ҳақлироқ эди. Лекин биз охиригача курашганимиз учун тақдирландик. Учрашув охирида гол урганимизни инобатга оладиган бўлсак, дуранг бизни қониқтирди, лекин "Пахтакор" ғалабага ҳақлироқ эди. Буни мураббий сифатида тан олишим керак", - деди Бахтиёр Ашурматов.

- Қувондиқ Рўзиев ва Жавоҳир Сидиқовнинг алмаштирилишига сабаб нима?

- Рўзиев ёмон ўйнагани учун алмаштрилмади. Шунчаки майдон марказини мустаҳкамлаш мақсадида Раҳматуллаевни туширдик. Сидиқовни ўзгартирилишига сабаб эса, у жароҳат билан ўйнаяпти. Бундан ташқари ўйинни ўз дарвозамиздан узоқлаштириш учун иккинчи ҳужумчини туширдик. Бугун Мурод Холмуҳаммедов ҳам соғлигини таваккал қилиб ўйнаганини ҳам қўшимча қиламан.

- Ислом Абдуллаевнинг ҳолати қандай?

- Умид қиламанки кейинги ўйингача тайёр бўлади. Худодан тезроқ тузалишини сўраймиз. Аммо биздан бошқа дарвозабонлар ҳам бор. Музаффар Абдуллаев ҳам, Нодир Ашурматов ҳам тайёр.

Мўмин Мелиевнинг ўйини бугун унча яхши чиқмагандир. Лекин бугун пенальти ишлади, ҳимоячиларга босим уюштирди, ҳаводаги курашларни ютди. Аммо уч ярим ҳимоячимиз ҳам ҳимояга яқин ўйнагани учун Мўмин ютиб берган тўплар рақибларга тушди ва унинг ўйини кўрмагандир.


Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика