UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  5 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  10 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Бахтиёр Ашурматов: "Руҳий ҳолатимиз яхши эмас" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Руҳий ҳолатимиз яхши эмас"

"Машъал" - "Навбаҳор" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.
"Афсуски бугунги ўйин бизга ҳар тарафлама қийин бўлди. Жамоамиз муаммолар гирдобига тушиб қолган. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг руҳий ва жисмоний жароҳатланган футболчиларимиз жуда кўпайиб кетди. Асосий таркибимиздан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Хуршид Хўжаев, Темур Яфаров, Отабек Валижонов, Азим Аҳмедов каби ярим таркибимиз бугунги учрашувга турли сабаблар билан етиб кела олмади. Олти футболчининг йўқлиги биз учун жуда катта йўқотишдир. Бу бизни ўтган турдаги ва бу турдаги ўйинимизга таъсир кўрсатмоқда", - дейди Бахтиёр Ашурматов

"Мавсум бошидан буён айтиб келаётганимдек мақсадимиз бешинчи, олтинчи ўриндан бирини эгаллашдир. Биз бу ўринни эгаллаш учун эртароқ бундай жиддий муаммолардан чиқиб кетишимиз керак. Охирги икки учрашувда максимум ўйинимиз билан олти очко қўлга киритишимиз керак. Ортда қолган икки мағлубият турнир  жадвалимизга катта таъсир кўрсатди. Биздан ортдаги жамоалар биздан ўтиб кетмоқда ва шу боис биз ҳеч нарсага қарамасдан ғалаба учун ўйнаймиз. Майдонимиздаги ўйинда бизга мухлислар ҳам катта мадад бўлади ва ғалабалар олдинда. Турнир жадвалидаги ўрнимизни ўнглаб олиш қўлимиздан келади".

"Машъал"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман лекин мен фақатгина табриклаб ўзимиз учун керакли натижага эриша олмаганимиздан афсусда эканлигимни айтиб ўтишим керак. "Машъал" ҳақиқатдан ҳам яхши шаклланиб бормоқда".

"Очиғини айтсам биз ва жамоа аъзолари ҳам "Баркамол авлод" ўйинларини эртароқ якунланишини интиқлик билан кутдик. Негаки жуда кўп саволлар мана шу мусобақага қаратилиб қолган эди. Тезроқ "Навбаҳор" стадионда ўйинлар ўтишини кутмоқдамиз. Негаки бизни бу стадионда ҳаддан ташқари кўп мухлислар қўллаб-қувватлайди. Жамоа ана шунда ўзини ўнглаб олади. 10 июнь куни "Насаф"га қарши ўйинни ҳам Косонсойда ўтказамиз. Олий лиганинг 12 туридаги "Олмалиқ"қа қарши ўйин эса "Навбаҳор" стадионга кўчади" .

"Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубият бизни жамоага жуда катта зарба бўлди. Унинг таъсиридан чиқиб кетиш қийин бўлмоқда. Кимнидир айбламоқчи эмасман. Шунга қарамай охирги дақиқаларда ўтказилган "ғалати" гол жамоага катта таъсир ўтказди. Ўша ўйинда икки футболчимиз қизил олди, учтаси жароҳатланди ва ҳозиргача машғулотларга ҳам қатнаша олгани йўқ. Ўша ўйиндан сўнг ўнгланишимиз қийинлашиб бормоқда. Тушунмадим очиғи. Бу руҳий ҳолатдан чиқаришга бор кучим билан ҳаракат қилаяпман лекин улар ёш бола эмаски ҳолатдан тезда чиқиб кетса.  Руҳий ҳолатимиз яхши эмас. Мана икки мағлубиятга ҳам очиқча таъсир ўтказди. Нима бўлганда бўлса бўлди. Мағлубиятларни ўз зиммамга оламан. Айбим футболчиларни руҳий ҳолатини тиклай олмаганим бўлмоқда. Эндиги вазифам жамоани бу вазиятдан эртароқ олиб чиқиб кетиш".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика