UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8

Бахтиёр Ашурматов: "Ўз майдонимизда учта ўйинда атиги 2 очкони олиш, ёмон натижа" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўз майдонимизда учта ўйинда атиги 2 очкони олиш, ёмон натижа"

“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан умуман кўнглим тўлмади, мухлислар ҳам норози бўлишди. Йигитлар ўйинга киришиб кетиша олишмади, "Бунёдкор" жамоаси тўпни яхши назорат қилиб, тезкор футбол кўрсатди. Уларнинг ўйинига мослашиш анча қийин кечди. Бунинг оқибатида тайм охирларида гол ўтказиб юбордик.

Танаффусдан кейин ўйинимиз анча жонланиб, ҳатто ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олгандик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Лекин яна ўша ҳимоядаги оддий хато сабабли рақиб жамоа ҳисобни тенглаштирди. Афсуски, ўз уйимизда қимматли бўлган 2 очкони йўқотдик. Ўз майдонимиздаги учта ўйинда атиги 2 очкони киритиш, бу биз учун ёмон натижа. Кейинги ўйинимиз яна бир тезкор жамоа "Насаф" билан бўлиб ўтади, мухлислар далдаси бизга сув ва ҳаводек зарур, - деди мутахассис.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика