UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  9 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  8 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2

Бахтиёр Ашурматов: "Охиригача ишонишда ва умид билдиришда давом этамиз" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Охиригача ишонишда ва умид билдиришда давом этамиз"

Биз Ўзбекистон - Қирғизистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари билан суҳбатлашдик.
- Бахтиёр ака, бугунги учрашув борасида фикрингиз қандай? Бугунги ўйин учун мўлжаллаган режаларингиз амалга ошдими?
- Кеча терма жамоага номзод йигитларни Тошкентда тўпладик. Мана бугун Қирғизистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Аслида иккита ўйин режалаштиргандик. Кейин режага бироз ўзгартириш киритилди ва иккинчи учрашувда жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган ёшлар терма жамоамиз ўйнайдиган бўлди. Минг афсуски, жуда ноқулай аҳволга тушиб қолдик. Тақдиримиз В гуруҳи жамоалари қўлида қолиб кетяпти. Мураббийлар штаби, футболчилар бундан жуда ҳам афсусдамиз, бунга ўзимиз айбдормиз.

Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олмаслик, бу биз учун 2016 йили Бразилияда бўлиб  ўтадиган Олимпиада эшиклари беркитилишини ҳам англатади. Лекин умидни батамом узганимиз йўқ. Охиригача ишонишда ва умид билдиришда давом этамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси биз ўйлаганчалик бўлади. Энди тақдиримиз бошқа гуруҳнинг ўйинларига боғлиқ деб тайёргарликни тўхтатиб қўйиш ҳам яхши эмас. Шу сабабли Қирғизистон терма жамоасининг таклифини қабул қилдик. Гувоҳи бўлганингиздек, ушбу ўйинда бир гуруҳ янги футболчиларни ҳам синаб кўрдик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика